Хихд = а * в * с * д ;
Натижага омиллар таъсирини аниқлаш учун ушбу формулага индекс усулини қўллаб ечадиган бўлсак, натижанинг индекси аниқланади. Бунинг учун қуйидаги формула тавсия қилинади:
а1 * в1 * с1 * д1
Ix = ----------------------------- ;
ао * во * со * до
Ушбу маълумотлардан фойдаланиб натижанинг ҳисобот давридаги фарқини ҳам аниқлаш мумкин. Бунинг учун эса қуйидаги формула тавсия
қилинади:
ΔХихд = а1 * в1 * с1 * д1 – ао * во * со * до ;
Мазкур формула корхоналар иқтисодий хавфсизлигининг ўзгаришига таъсир этувчи омилларни аниқлаш имконини беради. Биринчи омилнинг, яъни корхонанинг ўз маблағлари самарадорлиги ўзгаришининг натижага таъсирини индексда аниқлаш учун қуйидаги формулани тавсия қиламиз:
а1 * во * со * до
Ixа = ---------------------------- ;
ао * во * со * до
Ушбу омилнинг мутлақ миқдорини аниқлаш учун суръатидаги кўпайтмадан махражидаги кўпайтма айрилади. Бу эса қуйидагича аниқланади:
ΔХихд.а = а1 * во * со * до – ао * во * со * до ;
Корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигига иккинчи омилнинг, яъни мажбуриятларнинг ўз маблағлари билан қопланиш коэффициенти ўзгаришининг таъсирини индекс усули билан аниқлаш учун натижанинг шу омил ўзгаришини инобатга оладиган индекси аниқланади. Бунинг учун натижанинг иккинчи омил билан қайта ҳисобланган миқдорини натижанинг биринчи омил ўзгариши билан қайта ҳисобланган миқдорига бўлиш лозим бўлади. Бу қуйилаги формула орқали аниқланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |