Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 1.32 Mb.
|
ЎҚ ИХ ва монопол
đ =χд + χўз + w + r ; (1)
Мазкур формула бўйича хулоса қилинадиган бўлса, хизмат кўрсатувчи корхонанинг даромади унинг доимий (χд) ва ўзгарувчи (χўз) харажатларини қоплаши, бюджетга тўланадиган тўловларини (солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар) амалга ошириши (w) ва маълум даражада фойда (r) олишга эришиши лозим. Хизмат кўрсатувчи корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун ушбу кўрсаткичлар корхона миқиёсида илмий асосланган тарзда режалаштирилиши лозим ва шу режанинг бажарилиши учун қаттиқ кураш олиб борилсагина унинг хавфсизлиги таъминланади. ж с д а в г е 3.2-расм. Корхонанинг иқтисодий хавфсизлик нуқтаси ва хавфсизлик зонаси. Бунда: а-в – доимий харажатлар; а-с – ўзгарувчи харажатлар; е-ж – сотилган маҳсулот ҳажми; д – иқтисодий хавфсизлик нуқтаси; г – доимий харажатлар қопланадиган хавфсизлик нуқтаси; сдж бурчаги – корхонанинг иқтисодий хавфсизлик майдони. Эндиги асосий вазифа, мазкур хизмат кўрсатувчи субъект барча харажатларни қоплаб, тегишли кўзда тутилган фойдага эришиши учун қанча миқдорда хизмат кўрсатиши лозимлигини аниқлашдан иборатдир. Бунинг учун кўрсатиладиган хизматларнинг ўртача баҳоси аниқланади ва ундан мазкур кўрсаткичнинг миқдорини ҳисоблаш мумкин бўлади. Фараз қиламиз: корхонада кўрсатиладиган битта хизматнинг ўртача баҳоси 2500 сўм. Доимий харажатларнинг миқдори 60000 сўм, ўзгарувчи харажатлар 40000 сўм, солиқлар ва мажбурий тўловлар 25000 сўм, режада кўзда тутилган соф фойда 30000 сўм. Ушбу маълумотлар асосида кўзда тутилган режага эришиш учун қанча хизмат кўрсатиш кераклиги аниқланади. 1. Доимий харажатларни қоплаш учун 24 та хизмат (60000 : 2500) кўрсатилиши етарли экан. 2. Барча харажатларни қоплаш учун эса 40 та хизмат {(60000 + 40000) : 2500} кўрсатилиши лозим экан. 3. Барча харажатларни қоплаб солиқ ва мажбурий тўловларни ҳам амалга ошириш учун 50 та хизмат {(60000 + 40000 + 25000) : 2500} кўрсатилиши лозим экан. 4. Корхона барча харажатларни қоплаб, тегишли солиқларни ҳам тўлаб кўзда тутилган фойдага эришиши учун 62 та хизматни {(60000 + 40000 + 25000 + 30000) : 2500} амалга ошириши лозимлигини кўриш мумкин. Агар мазкур хизмат кўрсатувчи субъект ҳисобот даврида 62 тадан ортиқ хизмат кўрсатса фойда олиш бўйича режа ошириб бажарилган бўлади. Агарда унинг кўрсатадиган хизмати 50 тадан 62 тагача бўлса, фаолият натижасида фойда олган, аммо фойданинг режа даражасига етмаган бўлади. Бу ҳолат мазкур субъектнинг иқтисодий хавфсизлик майдонига эга эканлигидан, лекин хавф-хатарнинг яқинлигидан далолат беради. Агар унинг ишлаб чиқарилган маҳсулоти 50 тадан кам бўлса, мазкур корхона иқтисодий жиҳатдан хавфли зонада эканлигидан далолат беради. Ушбу мисол корхонанинг иқтисолий хавфсизлигига қандай омиллар бевосита таъсир қилишлигидан далолат беради. Формула асосида хулоса қилинадиган бўлса, ушбу омилларга қуйидагилар киради: доимий харажатлар миқдори; ўзгарувчи харажатлар миқдори; сотилган маҳсулот ҳажми; иқтисодий хавфсизлик нуқтасига эришиш лозим бўлган хизматлар миқдори; доимий харажатлар қопланадиган хавфсизлик нуқтасига эришиш лозим бўлган хизматлар миқдори; корхона тўлайдиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг миқдори. Хизмат кўрсатувчи субъектларнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун доимий (ўзгармас) харажатлар миқдорининг йилдан-йилга маҳсулот ҳажмининг ўсишига нисбатан секинлик билан ўсишига эришилса, корхонанинг хавфсизлик даражаси ошиб боради. Агар харажатларнинг ўсиш суръати сотилган маҳсулот ҳажмига нисбатан тез бўлса, корхонанинг хавфсизлик даражаси пасайиб боради. Шу туфайли корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун ишни шундай ташкил қилиш керакки, доимий харажатларнинг ўсиш суръатига нисбатан сотилган маҳсулотнинг ўсиш суръати ҳамиша юқори бўлишини таъминлаш лозим. Бозор муносабатлари шароитида хизмат кўрсатувчи субъектларнинг иқтисодий хавфсизлик даражаси унинг ўзгарувчи харажатларига ҳам боғлиқдир. Ҳозирги шароитда нархнинг ўзгариши, иш ҳақи ва бошқа ўзгарувчи харажатларнинг тебраниб туриши ўзгарувчи харажатлар умумий миқдорининг ошишига олиб келади. Бундай шароитда ҳам ўзгарувчи хара-жатларнинг ўсишини сотилган маҳсулот ҳажмига нисбатан паст даражада ушлаб туришга эришиш лозим. Шундагина хизмат кўрсатувчи субъект-ларнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш имкони кенгроқ бўлади. Хизмат кўрсатувчи субъектларнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда муҳим омиллардан бири сотилган маҳсулотнинг, кўрсатилган хизматнинг ҳажми ҳисобланади. Сотилган маҳсулот эвазига барча харажатлар қопланади, бюджетга тўланадиган солиқлар ёпилади ва корхона пироврд мақсад бўлган фойда олишга эришади. Шу туфайли сотилган маҳсулотни кўпайтириш корхонанинг барча кўрсаткичларини яхшилаши билан бирга, унинг иқтисодий жиҳатдан хавфсизлигини ҳам таъминлайди. Бу эса, корхона раҳбариятидан маҳсулотни кўпроқ сотиш чора-тадбирларини кўришни тақозо қилади. Корхонанинг иқтисодий хавфсизлик нуқтасига эришиши лозим бўлган хизматлар миқдори ҳам маълум даражада рақамларда ўз аксини топади. Бу қўрсаткич барча харажатларни, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни қоплай оладиган сотилган маҳсулот миқдорида ўз аксини топади. Шунинг учун бу ҳолат ҳам сотилган маҳсулотни кўпайтириш масаласи ўта муҳимлигини яна бир бор кўрсатади. Тенг ҳолда шуни таъкидлаш жоизки,корхона сотилган маҳсулот ҳажми кўпаймаган тақдирда фойдалилик нуқтасига тенг бўлган хизматлар миқдорининг камайиши ёки ўзгармасдан қолишига эришиши лозим. Бунда сотилган маҳсулот билан харажатлар ва солиқлар ўртасидаги муносабатда тенглик тамойили амал қилиши лозимдир. Хизмат кўрсатувчи субъектларда иқтисодий хавфсизлик даражасига таъсир қилувчи омиллардан бири доимий харажатлар қопланадиган хавфсизлик нуқтасига эришиш лозим бўлган хизматлар миқдоридир. Бунда сотлган маҳсулот (кўрсатилган хизматлар) доимий харажатлар миқдорида бўлиши керак. Агарда харажатлар қанча кам бўлса, сотилган маҳсулот миқдори ўзгармаган ҳолда ҳам корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлиги яхшигина таъминланади. Бу ҳолат яна бир бор кўрсатмоқдаки, корхоналарда харажатларни камайтириш, сотилган маҳсулотларни, кўрсатилган хизматлар миқдорини муттасил ошириб бориш лозим экан. Корхоналар иқтисодий хавфсизлигига таъсир этувчи омиллардан бири корхона тўлайдиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар миқдоридир. Бу омилнинг кўпайиши корхонанинг иқтисодий хавф-сизлигига салбий ва камайиши эса, ижобий таъсир қилади. Шу туфайли солиқларнинг йилдан-йилга камайтирилиши солиқ юкини енгиллаштириш билан бирга корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилмоқда. Мамлакатимизда ялпи ички маҳсулотга нисбатан солиқ юки кескин камайиш тенденциясига эга. Буни қуйидаги жадвал маълумотларидан ҳам кўришимиз мумкин (3.1-жадвал). Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, мамлакатимизда солиқ юки йилдан йилга камайиб бормоқда. Агар 2001 йилда унинг даражаси мамлакат ЯИМга нисбатан 26,0%ни ташкил қилган бўлса, 2007 йилга келиб 19,6%ни ташкил қилди. Шунга мос равишда фойда солиғининг ҳам ставкаси камайиб бормоқда. Ушбу кўрсаткичнинг миқдори 2001 йилда 26,0%га тенг бўлган бўлса, 2007 йилга келиб 10,0%гача камайди. Солиқ юкининг камайиши бир қанча иқтисодий ва ижтимоий афзалликлар билан бирга корхоналарнинг иқтисодий жиҳатдан хавфсизлигини таъминлашга ҳам катта ижобий таъсир қилади. Чунки, тежалган солиқ суммаси корхонанинг иқтисодий қудратини юксалтиришга, демак унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга сарфланади. Шу жиҳатдан олиб қараладиган бўлса, мустақиллик йилларида мамлакатимиз раҳбариятининг солиқ сиёсатини олиб бориши бевосита микро даражада ҳам корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга қаратилган. Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling