Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.32 Mb.
bet22/73
Sana28.10.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1730967
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   73
Bog'liq
ЎҚ ИХ ва монопол

М аҳсулот ҳажми




Харажатлар (доимий ва ўзгарувчан)




Соф фойда



3.1.- расм. Корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш қонуниятини амалга оширишда иштирок этадиган кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқлиги

Эркин иқтисодиёт шароитида фаолият кўрсатаётган ҳар қандай корхона, шу жумладан хизмат кўрсатувчи субъектлар ҳам эркин рақобат натижасида синиб кетмаслиги ҳамда уларнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаши учун тушум курсатгичларлари хавфсизлик чегарасидан баланд бўлишига доимий равишда эришишлари лозимдир. Бу кўрсаткични олдиндан аниқлаш ва шу асосда ишни ташкил қилиш бугунги кун талабидир.


Хизмат кўрсатувчи субъектлар ҳам бошқа корхоналар сингари ўз фаолияти давомида маълум даражада даромад олиб ишлашни мақсад қилиб қўяди. Бундай жараён ҳам маълум даражада харажатларни талаб қилади. Мулкдорнинг мақсади ва манфаати шу харажатлар эвазига маълум миқдорда фойда олишга эришишдан иборатдир. Бунинг учун корхонанинг оладиган даромади унинг сарфлаган харажатларини тўлиқ қоплаши лозим. Ундан ортгани хўжалик юритувчи субъектларнинг фойдасини ташкил қилади.
Агар эришилган даромад барча харажатни қопласа (Д=Х) бу мазкур хўжалик юритувчи субъектнинг иқтисодий хавфсиз чегарада эканлигидан далолат беради. Агар даромадлар харажатлардан кўп бўлса корхона маълум даражада фойда олиб иқтисодий жиҳатдан хавфсиз зонада эканлигидан далолатдир. Агарда даромад харажатлардан кам бўладиган бўлса, корхона иқтисодий жиҳатдан хавфли зонада эканлигидан далолатдир. Бу бир қарашда оддий назария. Аммо унинг замирида катта жараён ётади. Чунки, корхона раҳбари ёки мулк эгаси маълум муддатда қанча маҳсулот ишлаб чиқаришни, хизмат кўрсатишни, шунга мос равишда қанча харажат қилинишини ва бу харажатни қоплаш учун қанча даромад олиш зарурлигини олдиндан билиши керак. Буни баҳолаш ва таҳлил қилиш учун эса корхонанинг хавфсизлик чегарасини аниқлаш тақозо қилинади.
Хизмат кўрсатувчи субъектларнинг хавфсизлик даражасини аниқлаш учун харажатларнинг таркиби аниқланади. Бу эса харажатларни доимий ва ўзгарувчи қисмларга бўлиб олишни тақозо қилади. Корхоналар барча харажатларини қоплаб, давлат бюджетига тўловларни амалга ошириб тегишли фойда олишлари мумкинлиги олдиндан кўзда тутилади. Бу ҳолда қуйидаги тенглик ҳосил бўлади:

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling