χ = w * µ * ğ ;
Таҳлил жараёни ҳар бир кўрсаткичнинг фарқини аниқланишдан бошланади. Бунинг учун қуйидаги формуладан фойдаланилади:
Δ χ = (w1 * µ1 * ğ1) – (w0 * µ0 * ğ0) ;
Ушбу натижа ўзгаришига юқорида келтирилган учта омилларнинг таъсирини аниқлаш учун иқтисодий занжирли алмаштириш усулидан фойдаланиб аниқлаш йўлини кўриб чиқамиз. Бу ҳолда омиллар таъсири қуйидагича аниқланади:
1. Корхоналар хавфсизлигига кетадиган харажатлар ўзгаришига корхонада банд бўлган ходимларнинг умумий сонининг таъсирини аниқлаш (Δ χ w) учун натижа кўрсаткичи шу омилнинг ҳақиқий миқдори билан қайта ҳисобланиб олинади (w1 * µ0 * ğ0) ва ундан натижанинг режадаги миқдори айрилади (w0 * µ0 * ğ0). Бунинг учун қуйидаги формула тавсия қилинади:
Δ χ w = (w1 * µ0 * ğ0) – (w0 * µ0 * ğ0) ;
2. Корхоналар хавфсизлигига кетадиган харажатлар ўзгаришига иккинчи омил, яъни корхонада хавфсизлик хизмати билан шуғулланадиган ходимларнинг умумий ходимлардаги улушининг таъсирини аниқлаш (Δ χµ) учун натижа кўрсаткичи шу омилнинг ҳақиқий миқдори билан қайта ҳисобланиб олинади (w1 * µ1 * ğ0) ва ундан натижанинг биринчи омил ўзгариши билан қайта ҳисобланган миқдори айрилади (w1 * µ0 * ğ0). Бунинг учун қуйидаги формула тавсия қилинади:
Δ χµ = (w1 * µ1 * ğ0) – (w1 * µ0 * ğ0) ;
3. Корхоналар хавфсизлигига кетадиган харажатлар ўзгаришига битта хавфсизлик хизмати ходимига тўғри келадиган харажатлар миқдорининг таъсирини аниқлаш (Δ χ ğ) учун натижа кўрсаткичи шу омилнинг ҳақиқий миқдори билан қайта ҳисобланиб олинади = (w1 * µ1 * ğ1) ва ундан натижанинг иккинчи омил ўзгариши билан қайта ҳисобланган миқдори айрилади (w1 * µ1 * ğ0). Бунинг учун қуйидаги формула тавсия қилинади:
Do'stlaringiz bilan baham: |