Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


ДИОР” хизмат кўрсатиш МЧЖда иқтисодий хавфсизликни таъминлашга сарфланган харажатлар рентабеллигининг 2007-2018 йиллардаги динамикаси27


Download 1.32 Mb.
bet32/73
Sana28.10.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1730967
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   73
Bog'liq
ЎҚ ИХ ва монопол

3.7-жадвал
ДИОР” хизмат кўрсатиш МЧЖда иқтисодий хавфсизликни таъминлашга сарфланган харажатлар рентабеллигининг 2007-2018 йиллардаги динамикаси27

хавфсизлигини таъминлашга кетган харажатлар барча иқтисодий кўрсаткичларга нисбатан юқори бўлган.


Корхонада кейинги йилларда, айниқса 2014-2017 йилларда иқтисодий хавфсизлик хизматнинг моддийтехника базасини мустаҳкамлаш масаласи турди. Шу туфайли ушбу харажатларнинг самарадорлиги бироз пасайиш тенденциясига эга бўлди. Одатда ушбу кўрсаткичлар самарадорлиги ҳам узоқ муддатга мўлжалланган бўлади. Бу харажатлар бирданига самара бермаслиги тайин. Улар корхонанинг келажаги учун қилинаётган инвестицион харажатлардир.
Корхоналар фаолиятини баҳолашда албатта хавфсизлик билан боғлиқ кўрсаткичларга ҳам баҳо бериш лозим. Пировард натижада хавфсизликнинг самарадорлигини баҳолаш масаласи корхоналарда амалга ошириладиган иқтисодий ишларнинг таркибий қисмига айланмоғи лозимдир.
Ҳақиқатда бозор муносабатлари шароитида тежамкорлик масаласи иқтисодий дастаклар ичида муҳим масалалардан бири сифатида кўп муаммоларни ҳал қилиши мумкин. Аммо тежамкорликни нималар эвазига ва фаолиятнинг қайси бўғинларида амалга ошириш лозимлиги муҳим аҳамиятга эга. Шу туфайли, корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги билан боғлиқ бўлган харажатларни тежаб бўлмайди. Бундай харажатлар агарда корхонанинг ҳақиқий хавфсизлигини таъминласа, уларнинг қайтими, самараси жуда катта бўлади. Бундай самарадорликни ўлчашнинг ҳозирча имкони етарли бўлмаслиги ҳам мумкин. Келажакда ахборот манбаларининг такомиллашуви ушбу муаммони ҳал қилиш учун асос бўлиши мумкин.
Хуллас, булардан шундай хулоса чиқариш мумкинки, бугунги кунда ва келажакда корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигини, уларнинг эркин рақобат шароитида яшовчанлиги ва барқарор тараққиётини таъминлаш бир томондан объектив зарурият бўлса, иккинчи томондан уни таъминлаш ҳам корхонадан бирмунча харажатларни талаб қилади. Бу харажатлар ишлаб чиқариш ёки бошқа фаолиятларни амалга оширишга кетадиган харажатлар-дан аҳамияти жиҳатидан кам бўлмаган харажатлардир. Шу туфайли корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги билан боғлиқ муаммолар ҳали талайгина, уларни назарий ва амалий жиҳатдан тадқиқ қилиш бугунги кунда ўта долзарблигича қолмоқда.

3.3. Корхоналар иқтисодий хавфсизлигига кетадиган харажатлар самарадорлигига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва таҳлил қилиш йўллари


Корхоналар хавфсизлиги бевосита маълум даражада харажатлар билан боғлиқ. Бозор муносабатлари шароитида бундай харажатларнинг мақсадга мувофиқлигини таъминлаш ҳамда уларни тежашга етарлича аҳамият бериш лозимдир. Албатта харажатлар сарф қилинади. Бу жараёнга бир қанча омиллар таъсир кўрсатади. Шу омилларни аниқлаш таҳлилнинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.
Корхонанинг хавфсизлигига таъсир этувчи омиллар жуда кўп. Аммо таҳлилнинг вазифаси шу омилларни аниқлаш ва таъсир даражасини ҳисоблаш йўлларини ишлаб чиқишдан иборатдир.
Корхонанинг умумий харажатлари (χ) ўзгаришига бир қанча омиллар таъсир қилади. Булар таркибига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • корхонада банд бўлган ходимларнинг умумий сони (w);

  • корхонада хавфсизлик хизмати билан шуғулланадиган ходимларнинг умумий ходимлардаги улуши (µ);

  • битта хавфсизлик хизмати ходимига тўғри келадиган харажатлар миқдори (ğ);

Корхонанинг умумий харажатлари (χ) билан унга таъсир этувчи юқорида таъкидланган омиллар ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш учун қуйидаги формула тавсия қилинади:

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling