Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


-жадвал “ДИОР” хизмат кўрсатиш МЧЖнинг иқтисодий хавфсизлиги ва унга таъсир этувчи омилларнинг 2015-2018 йиллардаги ҳисоб-китоби22


Download 1.32 Mb.
bet28/73
Sana28.10.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1730967
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   73
Bog'liq
ЎҚ ИХ ва монопол

3.2-жадвал
ДИОР” хизмат кўрсатиш МЧЖнинг иқтисодий хавфсизлиги ва унга таъсир этувчи омилларнинг 2015-2018 йиллардаги ҳисоб-китоби22

Кўрсаткичлар

2015 йил

2018 йил

Фарқи (+,-)

Ўзгариш суръати, %




Мутлақ кўрсаткичлар

1. Сотилган маҳсулот ҳажми, минг сўм

2424361,0

3624660.6

+1200299,6

149,5




2. Ўз маблағлари, минг сўм

266874,3

333642,8

+14988,9

125,0




3. Мажбуриятлар, минг сўм

227377,7

239212,6

+11834,9

105,2




4. Соф фойда, минг сўм

99641,2

165700.8

+5710,5

166,3




5. Барча харажатлар, минг сўм

489541,3

600582.6

+46707,2

122,7




Нисбий кўрсаткичлар

6. Ўз маблағлари самарадорлиги, сўм

9,084

9,038

-0,046

99,5




7. Мажбуриятларнинг ўз маблағлари билан қопланиш коэффициенти

1,174

1,177

+0,003

100,3




8. Фойданинг мажбуриятлар билан қопланиш коэффици.

2,282

2,271

-0,011

99,5




9. Харажатлар рентабеллиги, %

20,354

19,646

-0,708

96,5




10. корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги, сўм.

4,952

4,745

-0,207

95,8




Иқтисодий ишлардан фойдаланиб оптимал бошқарув қарорларини қабул қилиш учун шу ўзгаришга қандай омиллар таъсир қилганлигини аниқлаш ва уларнинг таъсирини ҳисоблаш йўлларини ишлаб чиқишни тақозо қилинади. Биз юқорида корхонанинг иқтисодий хавфсизлигига қандай омиллар таъсир қилганлигини ва уларнинг таъсирини қандай аниқлаш мумкинлигининг назарий жиҳатларини кўрсатилиб берган эдик. Энди уни амалда исботлаш учун қуйидаги жадвални тузишни тавсия қиламиз (3.3-жадвал).
3.3-жадвал
ДИОР” хизмат кўрсатиш МЧЖнинг иқтисодий хавфсизлиги ўзгаришига таъсир этувчи омилларни 2015-2018 йилларда аниқлаш ҳисоб-китоби23

Кўрсаткичлар

20015йил

2018 йил

Фарқи (+,-)

Натижага таъсирини ҳисоблаш йўллари(+,-)

1. Ўз маблағлари самарадорлиги, сўм

9,084

9,038

-0,046

-0,046*1,174*2,282*
*20,435 = - 0,024

2. Мажбуриятларнинг ўз маблағлари билан қопланиш коэффици-енти

1,174

1,177

+0,003

9,083*+0,003*2,282*
*20,435 = + 0,013

3. Фойданинг мажбу-риятлар билан қопла-ниш коэффициенти

2,282

2,271

-0,011

9,038*1,177*-0,011*
*20,435 = - 0,024

4. Харажатлар рентабеллиги, %

20,354

19,646

-0,708

9,038*1,177*2,271*
*-0,708 = - 0,172

5. Корхонанинг иқти-содий хавфсизлиги, сўм.

4,952

4,745

-0,207

-0,024+0,013-0,024-
-0,172= - 0,207

Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги ҳисобот йилида 0,207 сўмга камайган, ушбу камайишга таҳлил қилинган тўртта омил турли йўналишларда таъсир қилган.
1. Корхона иқтисодий хавфсизлиги ўзгаришига ўз маблағлари самарадорлигининг 0,046 сўмга камайганлиги натижани 0,024 сўмга камайтириб юборган:
(- 0,046) * 1,174 * 2,282 * 20,435 = - 0,024 сўм.
2. Мажбуриятларнинг ўз маблағлари билан қопланиш коэффициенти ҳисобот йилида 0,003 коэффициентга ошганлиги корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини 0,013 сўмга кўпайтиришга олиб келган:
9,083 * (+ 0,003) * 2,282 * 20,435 = + 0,013 сўм.
3. Корхонанинг иқтисодий хавфсизлигига фойданинг мажбуриятлар билан қопланиш коэффициенти ҳам таъсир қилади. Ушбу омилнинг ҳисобот йилида 0,011 коэффициентга камайиши натижа кўрсаткичини 0,024 сўмга камайтирган:
9,038 * 1,177 * (-0,011) * 20,435 = - 0,024 сўм.
4. Натижа ўзгаришига тўртинчи омилнинг, яъни харажатлар рентабеллигининг таъсири ҳам салбий бўлган. Ушбу омилнинг 0,708 %га камайиши натижани 0,172 сўмга камайтириб юборган:
9,038 * 1,177 * 2,271 * (- 0,708%) = - 0,172 сўм.
Барча омиллар таъсири натижанинг умумий фарқига тенг бўлиши лозим. Бизнинг мисолимизда ҳам ушбу ҳолат рўй берган:
- 0,024 + 0,013 - 0,024 - 0,172 = - 0,207 сўм.
Мазкур омилли таҳлил натижасида корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигини мустаҳкамлашнинг ички имкониятларини ахтариб топиш имконияти туғилди. Келтирилган мисоллар хулосасига кура корхона иқтисодий хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун ҳисобот йилида ўз маблағлари самарадорлигини оширишга, фойданинг мажбуриятлар билан таъминланишини кўпайтиришга ва харажатлар рентабеллигини оширишга эришиши лозим экан. Агарда ушбу омилларнинг таъсири нолга тенг бўлиб, уларнинг миқдори ҳисобот йилида ўтган йилдаги даражада сақланиб қолганида эди, корхонанинг хавфсизлиги яна 0, 220 сўмга (0,024 + 0,024 + 0,172) ошган бўлар эди. У ҳода корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги 2015 йилда 4,745 сўм эмас, балки 4,965 сўмни (4,745 + 0,220) ташкил қилган бўлар эди. Бу эса корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини 0,207 сўмга пасайтирмаган, балки 0,013 сўмга (4,965 – 4,952) мустаҳкамлаган бўлар эди. Кўриниб турибдики, омилли таҳлил корхоналарда ички имкониятларни ахтариб топиш имконини беради. Шундай экан, хизмат кўрсатиш тармоқларида иқтисодий ишларга омилли таҳлилни ҳам жорий қилишни лозим деб ҳисоблаймиз.

3.2. Корхоналар иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар самарадорлиги ва уларни ифодаловчи кўрсаткичларни аниқлаш йўллари


Корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигига кетган харажатларнинг самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими борасидаги фикрлар иқтисодий адабиётларда деярли ёритилмаган. Тадқиқотларимиз кўрсатдики, мазкур жараённи битта кўрсаткич билан ифодалаб бўлмайди. Шу туфайли уни тўлиқ ифодалаш учун кўрсаткичлар тизимидан фойдаланишни мақсадга мувофиқ, деб топдик. Бизнинг фикримизча, ушбу кўрсаткичлар тизимига қуйидагилар киради:
- корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун сарфланган харажатларнинг самарадорлиги, яъни ушбу харажатларнинг бир сўмига тўғри келадиган хавфсизлик таъминланмаган тақдирда йўқотилиш эҳтимоли бор бўлган маблағларнинг миқдори;
- корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун сарфланган харажатларнинг мулкни сақлаш билан боғлиқ самарадорлиги;
- корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун сарфланган харажатларнинг сотилган маҳсулот билан боғлиқ самарадорлиги;
- корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигига сарфланган харажатларининг рентабеллиги.
Корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун кетган харажатлар самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичларнинг энг муҳимларидан бири, мазкур корхонада иқтисодий хавфсизлик таъминланмаган тақдирда йўқотилиш эҳтимоли бор бўлган маблағларнинг иқтисодий хавфсизликни таъминлашга сарфланган харажатларга тўғри келадиган миқдори бўлиб ҳисобланади. Буни аниқлаш учун қуйидаги формула тавсия қилинади:








Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling