Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.32 Mb.
bet27/73
Sana28.10.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1730967
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   73
Bog'liq
ЎҚ ИХ ва монопол

а1 * в1 * с1 * д1
I = --------------------------------- ;
а1 * в1 * с1 * до
Шу омил таъсирининг мутлақ миқдорини аниқлаш учун унинг суръатидаги миқдоридан махражидаги миқдори айрилади. Бу қуйидаги формула орқали аниқланади:
ΔХихд.д = а1 * в1 * с1 * д1а1 * в1 * с1 * до ;
Барча омилларнинг таъсири одатдагидек натижа ўзгаришининг умумий ҳажмига тенг бўлади. Буни индексда аниқланганда қуйидаги формуладан фойдаланиш тавсия қилинади:
I = I * I * I * I ;
Барча омилар таъсирининг мутлақ миқдорини аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади:
ΔХихд = ΔХча ± ΔХчв ± ΔХчс ± ΔХчд
Агарда ушбу формулаларга аниқ маълумотларни қўллаб ечилса, корхонанинг хавфсизлигига бир қанча омилларнинг таъсири аниқланади. Хусусан, корхонанинг ўз маблағлари самарадорлиги, мажбуриятларнинг ўз маблағлари билан қопланиш коэффициенти, фойданинг мажбуриятлар билан қопланиши коэффициенти ва харажатлар рентабеллиги билан боғлиқ омилларнинг таъсири ва шу омиллар эвазига ўрганилаётган кўрсаткични яхшилашнинг ички имониятлари аниқланади.
Ушбу назарий тавсиянинг амалиётда қўлланилишини исботлаш учун аниқ маълумотларни қўллаб ечишни мақсадга мувофиқ, деб топдик. Бунинг учун қуйидаги жадвални тузиш тавсия қилинади (3.2-жадвал).
Мазкур жадвалдан кўриниб турибдики, корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги билан боғлиқ мутлақ кўрсаткичларнинг ҳисобот йилида мунтазам ўсиши кузатилган. Барча кўрсаткичлар деярли бир хил даражада, яъни 105,0 дан 105,7% гача ўсган. Аммо харажатлар шу даврда барча кўрсаткичларга нисбатан юқори суръатда кўпайган, яъни 109,5 % га ошган. Натижада нисбий кўрсаткичларда ҳам турли ўзгаришлар рўй берган. Масалан, мажбуриятларнинг ўз маблағлари билан қопланиши 100,3% га ўсган бир пайтда қолган кўрсаткичларнинг ҳаммасида камайиш рўй берган. Уларнинг камайиши 95,8% дан 99,5% гача миқдорда бўлган. Энг асосий натижавий кўрсаткичлардан бири бўлган корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги даражаси 2015 йилда 4,952 сўмдан 2018 йилда 4,745 сўмгача ёки 0,207 сўмга камайиши рўй берган. Унинг ўзгариш тенденцияси 95,8% ни ташкил қилган.

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling