Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.32 Mb.
bet40/73
Sana28.10.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1730967
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   73
Bog'liq
ЎҚ ИХ ва монопол

3.11-жадвал
Самарқанд туманида жойлашган “Навбаҳор” маиший хизмат кўрсатиш уюшмасида хавфсизликка кетадиган харажатлар самарадорлиги (€) ўзгаришига таъсир қилувчи омиллар таъсирини аниқлаш ҳисоб-китоби31



Кўрсаткичлар

Ўтган 2007 йил

Ҳисобот 2011 йили

Фарқи
(+,-)

Занжирли алмаштириш орқали натижа кўрсаткичини аниқлаш

1

2

3

1.

Активлар самара-дорлиги (α)

2,052

2,314

+0,262

2,314

2,314

2,314

2.

Битта хавфсизлик хизмати ходим-ларига тўғри кел-адиган қўриқла-надиган активлар (β)

29259,0

26970,3

-2288,7

29259,0

26970,3

26970,3

3.

Хавфсизлик хизмати билан шуғулланади-ган ходимларнинг умумий ходимлар-даги ҳиссаси (µ)

0,1045

0,1081

+0,0036

0,1045

0,1045

0,1081

4.

Бир миллион сўм хавфсизликка кетади-ган харажатларга тўғ-ри келадиган умумий ходимлар сони ёки умумий ходимлар-нинг хавфсизликка кетадиган харажатлар билан таъминланган-лик даражаси (£)

17,103

17,530

+0,427

17,103

17,103

17,103

5.

Корхона хавфсизли-гига кетадиган хара-жатлар самарадор-лиги (€)

107,3

118,3

+11,0

121,0

111,5

115,4

даражасининг ўзгариши ҳам таъсир қилади. Ушбу омилнинг 0,427 кишига кўпайиши натижа кўрсаткичининг 2,9 минг сўмга ошишига олиб келган:
118,3 – 115,4 = + 2,9 минг сўм
Барча омиллар таъсири натижа кўрсаткичининг умумий ўзгаришига тенг бўлса, корхона менежери ҳисоб-китобни тўғри амалга оширган ва таъсирчан бошқарув қарорларини қабул қилиш учун ишончли маълумотларга эришган бўлади.
17,3 – 13,7 +3,9 + 2,9 = + 11,0 минг сўм.
Бизнинг ушбу тавсияларимиз амалга оширилса, яъни улар ўз ечимини амалиётда топса, ўйлаймизки, мазкур тадқиқотлар иқтисодиётдаги туб ўзгаришлар шароитида ҳар бир корхонада хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ харажатлар самарадорлигини оширишда мавжуд ички имкониятларни ахтариб топиш учун асос бўлади ва пировардида иқтисодий ишларнинг такомиллашуви эвазига иқтисодий самарадорликни ошириш имкониятига эга бўлинади.

3-боб бўйича хулоса


Хизмат кўрсатувчи корхоналар иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар самарадорлиги, уларга таъсир қилувчи омилларни ҳисоблаш ва ички имкониятларни ишга солиш йўлларини назарий ва амалий жиҳатдан тадқиқ қилиш натижасида бир қанча хулосаларга келинди, назарий ва амалий аҳамиятга молик таклифлар ишлаб чиқилди.
1. Корхоналар иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ муаммолар, хусусан, унинг даражаси, харажатлар самарадорлиги ва уларни ифодаловчи кўрсаткичларни аниқлаш бўйича олимларимиз ўртасида илмий тадқиқот ишлари деярли олиб борилмаган ва шунга мос равишда, иқтисодий адабиётларда ҳам ушбу масала жуда кам ёритилган. Натижада корхоналар иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ ишлар илмий асосда ташкил қилинмаган ва амалиётда ушбу масаланинг кўпгина муаммолари ўз ечимини топмаган.
2. Тадқиқот натижасида иқтисодиёт фанига илк бор корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги нуқтаси деган тушунча киритилди. Бу нуқтада корхоналар фойда ҳам олмайди ва зарар ҳам кўрмайди. Агар фойда олиб бошласа корхона хавфсизлиги мустаҳкамланиб унинг хавфсизлик чегарасида бўлиши ва аксинча, ушбу нуқта зарар томон силжийдиган бўлса, мазкур корхона иқтисодий жиҳатдан хавфли зонага тушиб қолиши мумкинлиги асосланди.
3. Корхонанинг, шу жумладан хизмат кўрсатувчи субъектлар фаолиятининг иқтисодий хавфсизлик даражаси ва унга таъсир этувчи омиллар аниқланди. Тадқиқотлар кўрсатдики, хизмат кўрсатувчи субъектларнинг иқтисодий хавфсизлик даражасига бир қанча омиллар таъсир қилади. Булар жумласига корхонанинг ўз маблағлари самарадорлиги, мажбуриятларнинг ўз маблағлари билан қопланиш коэффициенти, фойданинг мажбуриятлар билан қопланиши коэффициенти, харажатлар рентабеллиги кабилар киради. Ушбу омилларнинг таъсирини аниқлаш йўллари ишлаб чиқилди.
4. Илмий тадқиқоиқда хавфсизлиги ўзгаришига бевосита таъсир қилувчи омиллар аниқланди. Мазкур омилларга қуйидагиларнинг кириши асосланди: доимий харажатлар миқдори; ўзгарувчи харажатлар миқдори; сотилган маҳсулот ҳажми; иқтисодий хавфсизлик нуқтасига эришиш лозим бўлган хизматлар миқдори; доимий харажатлар қопланадиган хавфсизлик нуқтасига эришиш лозим бўлган хизматлар миқдори; корхона тўлайдиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг миқдори. Ушбу омилларнинг таъсирини кучайтириш имкониятлари назарий жиҳатдан кўрсатилиб берилди.
5. Тадқиқотларимиз кўрсатдики, корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга кетган харажатларнинг самарадорлигини битта кўрсаткич билан ифодалаб бўлмайди. Уни тўлиқ ифодалаш учун кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги илмий жиҳатдан асосланди ва мазкур кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилди ҳамда ҳар бир кўрсаткични аниқлаш йўллари тавсия қилинди.
6. Корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга кетган харажатларнинг самарадорлигини ифодаловчи: корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун сарфланган харажатларнинг самарадор-лиги, яъни ушбу харажатларнинг бир сўмига тўғри келадиган хавфсизлик таъминланмаган тақдирда йўқотилиш эҳтимоли бор бўлган маблағларнинг миқдори; корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун сарфланган харажатларнинг мулкни сақлаш билан боғлиқ самарадорлиги; корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун сарфланган харажатларнинг сотилган маҳсулот билан боғлиқ самарадорлиги; корхона-ларнинг иқтисодий хавфсизлигига сарфланган харажатларининг рентабел-лиги каби кўрсаткичларни аниқ маълумотларни қўллаган ҳолда баҳолаш ва таҳлил қилиш шуни кўрсатдии, уларнинг ўзгариш суръатида барқарор ўсиш ёки камайиш сезилмайди.Биз таҳлил қилган корхоналарда бир-икки йил камайиш кузатилган, яна бир-икки йил кўпайиш рўй берган ва аксинча. Бундай ҳолат шуни кўрсатадики, корхонанинг хавфсизлиги билан боғлиқ харажатларни сарфлашда бирорта кўрсаткичга ёки иш натижасига таянил-майди, улар стихияли тарзда амалга оширилади. Бу эса, энг муҳим соҳанинг оқсоқ ҳолда қолиб келаётганлиги, агар бунга муносабат ўзгартирилмаса, келажакда ҳам шудай бўлиб қолишлигидан далолат беради.
7. Мамлакатимизнинг иқтисодиёт фанида илк бор хизмат кўрсатувчи корхоналар хавфсизлигини таъминлашга кетадиган харажатлар самарадорлигини баҳолаш усуллари кўрсатиб берилди ва уларнинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар аниқланиб, уларнинг таъсирини ҳисоблаш ва иқтисодий таҳлилнинг анъанавий усулларини қўллаб таҳлил қилиш йўллари ишлаб чиқилди. Натижада хизмат кўрсатувчи корхоналар хавфсизлигини таъминлашга кетадиган харажатлар самарадорлигини ошириш бўйича мавжуд ички имкониятлар ахтариб топиш усуллари аниқ маълумотларни қўллаган ҳолда кўрсатиб берилди.
Агарда хизмат кўрсатувчи корхоналар иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар самарадорлиги, уларга таъсир қилувчи омилларни ҳисоблаш ва ички имкониятларни ишга солиш йўллари бўйича ишлаб чиққан тавсияларимиз амалиётга тадбиқ қилинса, ўйлаймизки, ушбу соҳада ҳам иқтисодий хавфсизликни таъминлаш масаласи маълум даражада ҳал бўлади, улар юқори самарадорлик билан ишлаш имкониятига эга бўлади.

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling