Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


-жадвал Самарқанд туманида солиқ тўловчиларнинг сони ва уларда аниқланган солиққа оид қоунбузарликларнинг 2012-2020 йиллардаги динамикаси32


Download 1.32 Mb.
bet42/73
Sana28.10.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1730967
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   73
Bog'liq
ЎҚ ИХ ва монопол

7.1-жадвал
Самарқанд туманида солиқ тўловчиларнинг сони ва уларда аниқланган солиққа оид қоунбузарликларнинг 2012-2020 йиллардаги динамикаси32

Йил-лар

Солиқ тўловчи хўжалик юритувчи субъектлар

Солиққа оид қонун-бузарликка йўл қўйганлар

Солиққа оид қоунбузарликка йўл қўйганлар-нинг умумий корхоналар- даги улуши, %

сони, бирликда

ўзгариш суръати, %

сони, бир-ликда

ўзгариш суръати, %

2012

1496

100%

241

100%

16,1

2013

1364

91%

263

109%

19,3

2014

1388

102%

254

96%

18,3

2015

1454

104%

346

136%

23,8

2016

1580

109%

821

237%

52,0

2017

2259

143%

734

89%

32,5

2018

2444

108%

397

54%

16,2

2019

2184

89%

573

144%

26,2

2020

2284

104%

84

14%

3,7

Бунинг 2012 йилга нисбатан 1,5 мартага ва 2013 йилга нисбатан 1,6 мартага ошганлигининг гувоҳи бўламиз. Аммо солиққа оид қонунбузарликка йўл қўйган хўжалик юритувчи субъектлар сони ҳам ўсиб бормоқда. Бу бўйича энг юқори кўрсаткич 2016 йилда рўй берган ва 2012 йилга нисбатан 3,2 мартага ўсган. 2018 йилга келиб, кескин камайиш рўй берган ва 2019 йилга келиб яна кўтарилиш тенденциясига эга бўлган. Ушбу ҳолатлар ҳақида тўғри хулоса чиқариш учун солиққа оид қоунбузарликка йўл қўйган хўжалик юритувчи субъектларнинг умумий корхоналардаги улушини аниқладик ва унинг маълумоти бўйича кузатадиган бўлсак, ушбу субъектларнинг улуши камайиш тенденциясига эга. Ушбу кўрсаткичнинг миқдори 2012 йилда 16,1%ни ташкил қилган бўлса, 2016 йилга келиб 52,0%гача кўтарилган. Бу бўйича энг паст кўрсаткич 2018 йилда рўй берган ва 16,2 %ни ташкил қилади. Характерли жиҳати шундаки, ушбу кўрсаткичнинг миқдори 2020 йилдаги даражаси кескин камайган. Умуман олганда ҳамон солиқ қонунчилигини бузган ташкилотлар сақланиб қолмоқда. Бунга тўлиқ барҳам бериш лозим.


Ҳозирги кунда солиққа оид қонунбузарликларга йўл қўйган корхоналардан ўндирилган солиқ суммасининг умумий солиқ суммасидаги улуши юқорилигича қолмоқда. Буларнинг мустақилликнинг 28 йиллиги нишонланган бир пайтда ҳам сақланиб қолаётганлигини оқлаб бўлмайди. Бу ҳолат кўрсатадики, ҳали солиқ тўловчиларимизнинг давлат ва жамият олдидаги масъулияти, уларнинг маънавий савияси мустақиллик талаб қиладиган даражада етарли эмас. Бу жараён ҳали солиқ борасида нафақат иқтисодий механизмларни, балки маънавий тадбирларни ҳам такомиллаштиришни талаб қилади. Демак, корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга таъсир қилувчи омиллар нафақат иқтисодий, балки маънавий тадбирларни такомиллаштиришга ва уларнинг таъсирчанлигини оширишга ҳам боғлиқ эканлигини кўришимиз мумкин.
Солиқ идоралари фаолиятида ҳар куни ўнлаб қонунбузарликлар аниқланмоқда. Уларнинг мавжудлиги ҳам бугунги кунда ижобий ҳолат эмас. Шу туфайли уларнинг миқдорини умумий солиқ суммасига нисбатан қиёслаш ва таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир (4.2-жадвал).



Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling