Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 1.32 Mb.
|
ЎҚ ИХ ва монопол
Олтинчидан, одамларда қўшимча маблағ топиш имконияти яратилади. Чунки ахборотлар маълум маънода товарга айланади. Уларни сотиш орқали қўшимча маблағ топиш имконияти туғилади. Масалан, турли вазифаларни бажаришга мўлжалланган дастурлар, электрон ахборотлар (китоблар, ишланмалар, илмий натижалар каби) ва бошқа маҳсулотларнинг электрон вариантларини сотиш имконияти яратилади. Булардан ташқари жуда кўплаб онлайн савдо шартномалари ҳам амалга оширилиши мумкин.
Шу билан бирга барча механизмлар сингари рақамли иқтисодиётнинг ҳам салбий томонлари ҳам мавжуд. Чунки, ҳар қандай янгилик бирор мавжуд насанинг ўрнинига келади. Табиийки, олдингиси ўз ўрнини бўшатиб беришига мажбур бўлади. Олдинги жараёнда ҳам одамлар фаолият кўрсатаётган, унга мос моддий-техника базаси катта маблағлар эвазига шакллантирилган бўлиши мумкин. Бу эса рақамли иқтисодиётнинг ҳам айрим салбий жиҳатлари борлигидан далолат беради. Буларга қуйидагиларни киритиш мумкин: Биринчидан, мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, ҳатто маънавий ҳаётини бошқаришда инсоннинг иштироки камайиб боради. Натижада миллионлаб ходимларнинг иш жойи қисқаради. Бу жараён бир томондан ижобий ҳолат бўлиши мумкин, одамларнинг бошқа соҳа билан шуғулланиши учун имконият яратилади. Аммо бизда ҳозирча ҳамма бўшаган ходимларни иш билан таъминлаш имкониятимиз етарлик эмас. Шу жиҳатдан, ҳар бир шахс кўпкасбли мутахассислар бўлишлигини тақозо қилмоқда. Иккинчидан, инсон иштироки камайган жойда илмнинг, айниқса шу жараёнда тафаккурнинг ўрни ҳам камайиб боради, чунки ҳамма нарса олдиндан дастурланган ҳолда автоматлаштирилган тарзда бажарилади. Инсоннинг тафаккури, унинг интеллектуал қуввати ушбу жараённи яратгунча сарфланган бўлади. Автомотлаштирилган технология ўрнатилгач битта технология кўплаб кишиларнинг ўрнига бир ўзи ишлайверади. Уни ишлатадиган одам, фақат ишлатишни билса бўлди, ушбу технологиянинг қандай яратилганлигини ва мос равишда бузулиб қолгудек бўлса, уни созлашни ҳам билмаслиги мумкин. Буни созлаш, таъмирлаш учун яна мутахассис жалб қилинади. Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling