Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.32 Mb.
bet51/73
Sana28.10.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1730967
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   73
Bog'liq
ЎҚ ИХ ва монопол

Учинчидан, “иқтисодиёт инсонларга хизмат қилиши керак” деган оддий ҳақиқатдан бироз четланилади, чунки одамларнинг ўзлари яратган рақамли иқтисодиёт, уларнинг ўзларини одатдаги фаолиятидан қисиб чиқаради. Натижада инсон билан иқтисодиёт омиллари бир-бирига “қарши” ҳаракат қилгандек, вазият пайдо бўлади. Аслида иқтисодиётнинг рақамлаштирилиши одамларнинг фақат иш жойини қисқартириш эмас, балки уларнинг бўш вақтини кўпайтириш имкониятларини ҳам яратади. Бўш вақт инсон учун катта бойлик. Шундай шароитда одамлар тегишли тарзда ўзларининг интеллектуал салоҳиятини ошириш имкониятига эга бўлади.
Хулоса қилиб айтганда, рақамли иқтисодиётнинг мақсади, жамият тараққиётини “тезлаштириш”, бунинг учун иқтисодиётни жадаллик билан ривожлантириб, унинг рақобатбардошлигини таъминлашдан иборат бўлса, унинг ижобий тамонлари ва салбий жиҳатлари ҳам борлигини инобатга олган ҳолда қарашга тўғри келар экан.
Мамлакатимиз Президенти давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш, рақамли иқтисодиётни жорий этиш ва ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, инвестиция муҳитини яхшилаш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3832-сон қарори, 2018 йил 21 ноябрда “Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4022-сонли қарори, 2018 йил 13 декабрда “Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувига рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ҳамда ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Мазкур фармон ва қарорларда қуйидаги тадбирлар рақамли иқтисодиётни янада ривожлантириш бўйича энг муҳим вазифалар деб ҳисобланиши таъкидланган:
“инвестициявий ва тадбиркорлик фаолиятининг турли шаклларини диверсификация қилиш учун крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни, жумладан майнинг (турли крипто валюталарда янги бирликлар ва комиссия йиғимлари форматида мукофот олиш имконини берадиган тақсимлаш платформасини таъминлаш ва янги блоклар яратиш бўйича фаолият), смарт-контракт (рақамли транзакцияларни автоматик тартибда амалга ошириш орқали ҳуқуқ ва мажбуриятлар бажарилишини назарда тутувчи электрон шаклдаги шартнома), консалтинг, эмиссия, айирбошлаш, сақлаш, тақсимлаш, бошқариш. суғурталаш. крауд-фандинг (жамоавий молиялаштириш), шунингдек. "блокчейн" технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш;
"блокчейн” технологияларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган холда амалий иш кўникмаларига эга малакали кадрларни тайёрлаш;
крипто-активлар бўйича фаолият ва "блокчейн" технологиялари соҳасида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш, рақамли иқтисодиётда лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун "блокчейн" технологияларини ишлаб чиқиш соҳасида фаолият кўрсатадиган юқори малакали хорижлик мутахассисларни жалб қилиш;
хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ҳисобга олган холда "блокчейн" технологияларини жорий этиш учун зарур ҳуқуқий базани яратиш;
рақамли иқтисодиётни янада ривожлантириш учун инновацион ғоялар, технологиялар ва ишланмаларни жорий этиш соҳасида давлат органлари ва тадбиркорлик субъектларининг яқин ҳамкорлигини таъминлаш”44 вазифалари белгиланган.
Рақамли иқтисодиётни шакллантириш ва ривожлантиришда “блокчейн” технологияси, “сунъий ақл”, крипто-активлар, крипто-биржалар, суперкомпьютерлар имкониятларидан фойдаланилади. Ушбу тушунчалар қуйидагича изоҳланади (8.1-жадвал).

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling