Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.32 Mb.
bet49/73
Sana28.10.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1730967
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   73
Bog'liq
ЎҚ ИХ ва монопол

Рақамли иқтисодиётнинг ижобий томонларига қуйидагиларни киритиш мумкин.
Биринчидан, рақамли иқтисодиётни иқтисодий-ижтимоий ҳаётимизга жорий қилиш орқали инсонларнинг вақти, маблағи ва энергияси тежалади. Шу орқали меҳнатнинг тежамкорлигига эришилади. Бунда шуни назарда тутиш жоизки, яратилган маҳсулотнинг таркибида жисмоний меҳнатнинг ҳиссаси камайиб, интеллектуал меҳнатнинг ҳиссаси ортиб боради.
Иккинчидан, уйида туриб дунёнинг исталган жойидан хоҳлаган товарини харид қилиш имконияти яратилади.Лекин бунинг учун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида интернет тўлиқ ишлайдиган бўлиши лозим. Бунга тегишли моддий-техник имкониятлар яратилиши лозим. Бу борада мамлакатимизда анча ишлар амалга оширилмоқда. Аммо интернет тезлиги ҳали талабга тўлиқ жавоб бермаслиги ҳам ҳақиқат. “Рақамли Ўзбекистон - 2030” дастурини жадаллик билан амалга ошириш лозим бўлмоқда.
Учинчидан, рақамли иқтисодиётнинг муҳим жиҳатларидан бири – ҳозирги шароитда айрим ҳолларда йўл қўйилаётган иқтисодиёт натижаларини сахталаштириш имконияти чекланади. Бунга ахборотлар тўрининг ташкил қилиниши йўл қўймайди. Бу ҳам мамлакатимизда нафақат иқтисодий, балки маънавий муҳитни ҳам ўнглаш имкониятини яратади.
Тўртинчидан, иқтисодий муносабатлар билан боғлиқ кенг илдиз отган коррупциянинг олди олинади. Бунда ҳам ахборотлар тўрининг ташкил қилиниши айни муддао. Бир марта киритилган ахборотни иккинчи марта ўзгартиришнинг имконияти жуда чекланган бўлади. Бу ҳолат йўқ нарсани бор деб ёки бор нарсани яшириб кўрсатиш учун имкониятни чеклайди. Бундай шароитда адолат қарор топиб боради.
Бешинчидан, бир жойда туриб дунёнинг исталган нуқтасидан ахборот олим имконияти яратилади. Бу жуда катта вақт сарфини тежаш имкониятини яратади. Ахборотларга тез эришиш “вақтнинг тез ўтганлигига” ўхшайди. Аслида вақт ўша-ўша бир суткада 24 соат. Аммо жуда кўп ахборотларни олишга улгурган одам ҳаммасига тез эришгандай бўлади ва бу вақтнинг тезлашганидай руҳиятни уйғотади. Олдинлари бирор хабарни етказиш учун улов билан бирма-бир айтиб чиққан. Аста-секинлик билан уловларнинг такомиллашган ва тез шакли пайдо бўлди. Энди масофадан туриб хабарлар дунёнинг турли бурчакларига етказилмоқда. Бу ҳам инсоният учун жуда катта имконият.

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling