Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


-расм. Блокчейн технологиясининг кўриниши43


Download 1.32 Mb.
bet48/73
Sana28.10.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1730967
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   73
Bog'liq
ЎҚ ИХ ва монопол

1-расм. Блокчейн технологиясининг кўриниши43
Блокчейн технологияси рақамли иқтисодиёт орқали ҳаётимизнинг ҳамма жабҳасига кириб келади. Буларнинг ҳаммаси бугунги кундла барча соҳалар сингари банкларда ҳам амалга ошириш масаласини устувор қилиб белгилаган. Банкларда рақмли иқтисодиётнинг нималигини тушуниш учун, умуман ушбу янги тушунчанинг нималигини билиш учун, ушбу масалани назарий жиҳатдан ўрганиб, биринчи галда унинг таърифини ишлаб чиқишни тақозо қилади. Тадқиқотларимиз натижасида мазкур тушунчанинг таърифини ишлаб чиқдик ва уни қуйидагича ифодалашни тавсия қилдик. Рақамли иқтисодиёт деганда, рақамли ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон маҳсулотлар ва хизматларни ишлаб чиқаришга асосланган ва электрон тижорат орқали тақсимланадиган иқтисодий, ижтимоий, маданий муносабатлар тизими тушунилади. Албатта ушбу таъриф рақамли иқтисодиётнинг амалиётга жорий қилиниши, унинг нафақат иқтисодий, балки бутун ижтимоий ҳаётни қамраб олиши билан ушбу таъриф ҳам такомиллашиши мумкин.
Энди ҳар бир жараённи жорий қилишдан бирорта мақсад бўлади. Худди шундай рақамли иқтисодиётни жорий қилиш ҳам шунчаки иш бўлмасдан, унинг ҳам мақсади бор. Бу, бизнинг фикримизча рақамли иқтисодиётни жорий қилишдан мақсад қуйидагилардан иборат:

  • мамлакат ЯИМни ишлаб чиқаришни инновацион омиллар натижасида кўпайтириш;

  • иқтисодий-ижтимоий ҳаётда, шу жумладан банк тизимида ҳам коррупцияни кескин камайтириш;

  • рақамли иқтисодиётнинг жуда катта имкониятларидан фойдаланиб, унинг натижасини сахталаштириш мумкин бўлмайдиган реал иқтисодиётни шакллантириш;

  • яширин иқтисодиётга барҳам бериш;

  • жамиятда коррупция ва яширин иқтисодиёт элементларига барҳам бериш орқали адолатли жамиятни шакллантириш;

  • иқтисодий-ижтимоий ҳаётимизга инновацион омилларни жорий қилиш эвагига аҳолининг интеллектуал салоҳиятини ошириш;

  • мамлакат ва ҳар бир хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини реал баҳолаш орқали уларнинг рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш кабилар.

Рақамли иқтисодиётни жорий қилишдан мақсадидан кўриниб турибдики, агар у жамиятимизда ўз тасдиғини топиб, тўлиқ жорий қилинса, бунинг жуда кўп ижобий томонларини кўриш мумкин. Шу билан бирга шуни алоҳида қайд этиш жоизка, рақамли иқтисодиёт ҳам бошқа унсурлар сингари ўзининг ижобий жиҳатлари билан бирга салбий томонлари бор.

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling