Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.32 Mb.
bet44/73
Sana28.10.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1730967
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   73
Bog'liq
ЎҚ ИХ ва монопол

Самарқанд туманида солиқ тўловчилар томонидан тўланган солиқлар ва солиқ идоралари томонидан қонунбузарлардан ўндирилган жарималарнинг 2012-2020 йиллардаги динамикаси35

Йиллар

Солиқ тўловчилардан тушган солиқлар



Солиққа оид қоунбузарликка йўл қўйганлардан ундирилган жарималар

Солиққа оид қонунбузарликка йўл қўйганлар-дан ўндирилган жарималарнинг умумий солиқ суммасидаги улуши, %

суммаси, минг сўм

ўзгариш суръати, %

суммаси, минг сўм

ўзгариш суръати, %

2012

43714889,1

100,0

310828,3

100

0,7

2013

54679272,0

125,1

859020,6

276,4

1,6

2014

67449888,4

123,4

1417079,2

165

2,1

2015

75422640,9

111,8

877033,9

61,9

1,2

2016

111516315,8

147,9

1024804,9

116,8

0,9

2017

109769917,8

98,4

1237180,6

120,7

1,1

2018

125848649,2

114,6

845673,4

68,4

0,7

2019

218477644,2

173,6

916747,9

108,4

0,4

Мазкур жадвалдан кўриниб турибдики, 2012-2019 йилларда солиқ суммасининг 4.99 мартага ўсган бир пайтда солиққа оид қоунбузарликка йўл қўйганлардан ундирилган жарималар 2.94 мартага ошган. Жарималарнинг ошишини солиқ идоралари томонидан баҳолайдиган бўлсак, бу яхши кўрсаткич. Чунки солиқ идоралари ходимлари тўланмаган солиқларни топиб уларни бюджетга туширтиришга муваффақ бўлганлар. Корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлиги нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, бу уларга анча таҳдидли. Хусусан, хўжалик юритувчи субъектлар солиқларни ўз вақтида тўлаганда эди шу жарималар уларнинг ўзларида қолган бўлар эди. Бу жараёнга маънавий нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, ҳамон солиқ тўловчилар руҳиятида солиқдан қочишга уринишлар бор. Бу яхши ҳолат эмас. Агарда ушбу жараёнга қонунийлик нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, ҳали солиқ тўловчиларимизнинг ҳуқуқий маданияти паслигидан, қонунни ўз фойдасига, шахсий манфаатини ўйлаб бузиш ҳолларининг мавжудлигидан далолат беради. Солиққа оид қоунбузарликка йўл қўйганлардан ўндирилган жарималарнинг умумий солиқ суммасидаги улуши мазкур жараённи ойдинорқ ифодалайди. Ушбу кўрсаткичнинг миқдори умуман олганда анча паст, яъни 1%дан камроқни ташкил қилади. Бироқ унинг миқдори ўсиш тенденциясига эгалиги яхши кўрсаткич эмаслигидан далолатдир. 2012 йилда солиққа оид қоунбузарликка йўл қўйганлардан ўндирилган жарималарнинг умумий солиқ суммасидаги улуши 0,70%ни ташкил қилган бўлса, ушбу кўрсаткичнинг миқдори 2019 йилда 0,40 %гача кўтарилган. Бу 0,57 мартага камайди деган хабарни бермоқда. Бундай ҳолатга барҳам бериш йўлларини ахтариб топиш ва ҳар бир ҳолат бўйича, уларни чуқур ўрганиб тегишли тадбирларни ишлаб чиқиш лозимди


Тадқиқотлар кўрсатмоқдаки, бугунги кунда солиққа оид қонунбу-зарликларга йўл қўйган корхоналардан ўндирилган жарималарнинг кўплиги эвазига ёпилган субъектларнинг умумий солиқ тўловчи субъектлардаги улуши ҳам сезиларли даражада сақланиб қолмоқда. Миллатимизда қадимдан сақланиб келаётган бир мақол бор “Инсон икки нарсадан қочиб қутилиши қийин: бири солиқ, иккинчиси – ўлим”. Тўланмаган солиқ қачон бўлса ҳам ўзини кўрсатади, мен тўланмадим, деб ҳужжатдан бошини кўтариб кўриниб туради. Уни зукко солиқ ходимлари бу борадаги ҳужжатларга назар солиши билан дарҳол топадилар. Шуларни била туриб солиқдан қочиш, солиқ қонунларини бузишга на ҳожат. Аммо яширмасдан очиқ айтиш керакки, солиқ идоралари ходимлари кўпгина қонунбузарлар билан тил бириктириб солиқ тўлашда бош тортганликларини озгина ҳисса эвазига ёпиб юборадилар. Будай ҳолатлар кўплаб учраб туриши ҳам мамлакат иқтисодий-ижтимоий ҳаётида ижобий жараён эмас.
Буни битта туман мисолида таҳлил қиладиган бўлсак, қуйидаги манзаранинг гувоҳи бўламиз (4.5-жадвал).
Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, солиқ тўловчи хўжалик юритувчи субъектлар 1,46 мартага ўсган бир пайтда солиққа оид қоунбузарликка йўл қўйганлардан ундирилган жарималарнинг кўплиги эвазига банкротга учраб ёпилган субъектлар 1,29 мартага кўпайган. Таъкидлаш жоизки, қатор йиллар уларнинг сони 60 тадан ошган.

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling