Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


-жадвал Рақамли иқтисодиётни шакллантириш ва ривожлантиришда қўлланиладиган усул ва жараёнларнинг изоҳлари


Download 1.32 Mb.
bet52/73
Sana28.10.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1730967
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   73
Bog'liq
ЎҚ ИХ ва монопол

8.1-жадвал
Рақамли иқтисодиётни шакллантириш ва ривожлантиришда қўлланиладиган усул ва жараёнларнинг изоҳлари

Т/р

Рақамли иқтисодиётни шакллантириш ва ривожлантиришда қўлланиладиган усул ва жараёнларнинг номи

Рақамли иқтисодиётни шакллантириш ва ривожлантиришда қўлланиладиган усул ва жараёнларнинг изоҳи

1.

“Блокчейн” технологияси

Блоклар занжири – блокчаларга бўлинган маълумотлар базаси. Сахталаштириб бўлмайдиган иқтисодиётнинг асоси бўлиб ҳисобланади. Маълумотлар тизимини вертикал ва горизантал жойлаштириш мумкин.

2.

“Сунъий ақл”

Тинглаш, эшитиш, кўриш, хотирада сақлаш каби функцияларни инсон иштирокисиз бажарадиган қурилмалар

3.

Крипто-валюталар

Бу криптография (яширин рақамли имзо) технологияга асосланган жисмоний шакл-га эга бўлмаган, яширин, марказлашмаган, ҳимоя қилинган рақамли пул ҳисобланади.

4.

Крипто-активлар

Бу криптовалютанинг барча хусусиятларини ўзида мужассам этадиган, компаниялар ва гуруҳ шахслар томонидан амалга оширилади-ган истиқболли лойиҳаларни қўлга киритиш ёки активларни сотиб олиб, уларни капитал-лаштириш мақсадида криптоактивларни тавсия қилган эгалари томонидан кафолатланган идентификацияланган рақамли молиявий инструмент бўлиб ҳисобланади.

5.

Крипто-биржалар

Бу барча савдо битимларини янги ахборот технологиялари билан амалга оширадиган замонавий компьютерлар билан таъминланган юқори технологик марказ ҳисобланади.

6.

Суперкомпьютерлар

Юқрпи қувватга эга кўпфункцияли компьютерлар бўлиб, асосий вазифаси рақамли иқтисодиётнин бир қанча усурларини амалга ошириш учун хизмат қилади

7.

Крауд-фандинг

Жамоавий молиялаштириш билан боғлиқ жараёнлар

8.

Смарт-кантракт

Рақамли транзакцияларни автоматик тартибда амалга ошириш орқали ҳуқуқ ва мажбуриятлар бажарилишини назарда тутувчи электрон шаклдаги шартнома

9.

Майнинг

Турли крипто валюталарда янги бирликлар ва комиссия йиғимлари форматида мукофот олиш имконини берадиган тақсимлаш платформа-сини таъминлаш ва янги блоклар яратиш бўйича фаолият

10.

“Электрон ҳукумат”

Давлат хизматларини кўрсатишда ва идора-лараро электрон ҳамкорлик қилишда замона-вий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш орқали бошқаришдир

Ҳозирги кунда нақдсиз тўловлар юридик шахслар ўртасида амалга оширилмоқда. Уни юридик шахслар билан жисмоний шахслар ва жисмоний шахслар билан жисмоний шахслар ўртасида ҳам амалга ошириш орқали рақамли иқтисодиётни шу йўналишда ҳам шакллантириш ва унинг ривожланишини таъминлаш мумкин. Нақтсиз муомала фақат юридик шахслар ўртасида сақланиб қолса, жисмоний шахслар бундан маҳрум бўлса, боз устига, мамлакатимиз ҳудудида ҳам савдо-сотиқ хорижий валютада амалга оширилса, валютанинг қора бозори тугаб кетмайди ва мос равишда, яширин иқтисодиётнинг сақланиб қолишига ҳам сабаб бўлади. Шу туфайли нақдсиз тўлов тизимини кенгайтириш ва такомиллаштиришни талаб қилади. Чунки, рақамли иқтисодиётнинг бир йўналиш нақд пулсиз тўловларни йўлга қўйишдан иборатдир. Ушбу тадбирни амалга ошириш анча мураккаб жараён. Мамлакатимизнинг ҳамма ҳудудида буни амалга ошириш учун тегишли инфратузилма шакллантирилган бўлишлигини, суперкомпьютерлар билан жиҳозланган ахборот технологиялари билан таъминланган бўлишлигини, узлуксиз энергия таъминоти ҳам ҳал қилинган бўлишлиги кабиларни талаб этади.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3832-сон қарори, 2018 йил 21 ноябрда “Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4022-сонли қарори, 2018 йил 13 декабрда “Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувига рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ҳамда ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Ушбу қарор ва фармонларда мазкур масалани амалга ошириш ва такомиллаштириш учун бир қанча йўналишлар белгиланган. Булар қуйидагилардан иборат.
Биринчидан, мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича ваколатли орган қилиб Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги белгиланган. Ушбу агентлик мазкур масаланинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиб, уни амалиётга жорий қилишда бевосита иштирокчи ва назоратчи ролини ўйнайди.
Иккинчидан, мамлакатимизда крипто-активлар соҳасида майнинг, смарт-контрактлар, «блокчейн» технологиялари жорий қилинади. Ҳозирги кунда тажриба тариқасида ушбу йўналишлар жорий қилинган. Келажакда булар оммавий тарзда амалга оширилади. Натижада фуқароларимизда қўшимча даромад қилиш имкониятлари кўпаяди.
Учинчидан, «блокчейн» технологиялари ва шу билан боғлиқ инновацион йўналишлар бўйича уларни ишлаб чиқиш ва фойдаланиш учун соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш масаласи ҳам йўлга қўйилади. Ушбу жараён учун кадрлар ҳозирча тайёрланмаяпти. Шу туфайли бир қанча янги мутахассисликларни мамлакатимизнинг миллий классификаторига киритиш ва алоҳида мутахассис сифатида тайёрлаш ишлари ҳам йўлга қўйилади.
Тўртинчидан, жисмоний ва юридик шахслар ўртасидаги крипто-активлар айланмаси ва улардан олинган даромадлар (резидентлар ва норезидентлар томонидан амалга ошириладиган операциялар) солиққа тортиш объекти ҳисобланмайди. Мос равишда, мазкур операциялар юзасидан олинган даромадлар эса солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ солинадиган базага киритилмайди. Ушбу даромад манбаи аҳоли учун соф даромад бўлиб ҳисобланади.
Бешинчидан, крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун белгиланган тартибда лицензия берилади. Бундай лицензияга сазовар бўлган шахслар томонидан ўтказиладиган крипто-активлар айланмаси билан боғлик валюта операцияларига валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари татбиқ этилмайди.
Олтинчидан, рақмли иқтисодиётни ривожлантириш, “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этилишини таъминлаш, аҳоли, бизнес ва давлат ўртасида самарали ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чоралари кўрилади. Ушбу тадбирларни амалга оширишга масъул этиб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги белгиланган.
Еттинчидан, мазкур агентлик томонидан “Рақамли ишонч” рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан биргаликда барча давлат хизматлари фақат операторларнинг маълумотларини қайта ишлаш марказлари орқали кўрсатишни таъминлаш мақсадида 2019-2021 йилларда “Universal Mobile Systems” МЧЖни ривожлантириш Концепцияси ишлаб чиқиш вазифаси ҳам юклатилган.
Хулоса қилиб айтганда, рақамли иқтисодиётга иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи, уни сахталаштириш имкониятини чеклайдиган, одамларнинг фаровонлигини таъминлашга хизмат қиладиган замонавий иқтисодий механизмлар мажмуидан иборат, деб баҳо бериш мумкин.


Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling