8.4. Хўжалик юритувчи субъектларда иқтисодий хавфсизликни таъминлашда рақамли иқтисодиётнинг айрим йўналишлари ва уларни таҳлил қилиш муаммолари
Ҳар қандай иқтисодиётда бошқарув қарорларини қабул қилиб, унинг ривожланиш стратегиясини белгилаб олишни тақозо қилади. Ушбу талаб аграр иқтисодиётда ҳам, арграр-индустриал иқтисодиётда ҳам, индустриал иқтисодиётда ҳам, инновацион иқтисодиётда ҳам, рақамли иқтисодиётда ҳам сақланиб қолади. Рақамли иқтисодиёт шароитида жуда кўп жараёнларда одамларнинг иштироки камаяди, аммо бошқарув қарорларини қабул қилишда барибир инсон иштирокини талаб қилади. Яна бир жиҳат, барча иқтисодиёт турларида бошқарув қарорларини қабул қилишда рақамлар муҳим роль ўйнайди ва инсон омилига таянилади. Шу жиҳатдан таҳлил рақамлар ва инсон иштирокида амалга оширилади. Буларнинг боғлиқлиги қуйидаги расмда келтирилган (1-расм).
1-расм. Рақамлар мажмуасининг бошқарув қарорларини қабул қилишгача бўлган босқичларининг ўзаро боғлиқлиги
Рақамли иқтисодиёт шароитида иқтисодиётга оид моддий ва молиявий ресурсларнинг кўпи фақат рақамларда ифодаланидан табиатга эга. Масалан, оддий иқтисодиётда товарлар асосан бозорларда, дўконларда сотиладиган бўлса, рақамли иқтисодиёт шароитида криптобиржалар фаолиятидан фойдаланилади. Криптобиржа – бу нима, деган саволнинг туғулиши табиий. Ҳозирги пайтда рақамли иқтисодиёт амалиётини ва адабиётларни ўрганиб, ушбу тушунчага қуйидагича таъриф беришни мақсадга мувоқиқ, деб топдик. Криптобиржа деганда, криптовалюта билан боғлиқ барча савдо битимлари янги ахборот технологиялари билан амалга оширадиган замонавий компьютерлар билан таъминланган юқори технологик марказ тушунилади.
Мамлакатимизга криптабиржа ва криптовалюта тушунчалари яқиндагина кириб келди. Аммо хорижий мамлакатларда ушбу масала ривожланиб иккинчи босқичига кўтарилди. Биринчи марта криптовалютанинг кўриниши майнинг шаклида бўлиб, у рақамли иқтисодиётга анча хизмат қилди. Бироқ ҳазир ҳам ўз аҳамиятини бутунлай йўқотган эмас. Аммо рақамли иқтисодиётнинг навбатдаги босқичи криптовалюта биржасига ўтилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |