8.3. Хўжалик юритувчи субъектларда иқтисодий хавфсизликни таъминлашда рақамли иқтисодиётнинг яширин иқтисодиётни бартараф қилишдаги роли ва аҳамияти
Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётга ўтишнинг лозимлигини аниқ белгилаб берган ҳужжатлардан бири Президентнинг 2018 йилнинг 3 июлида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3832-сон қарори бўлиб ҳисобланади. Мазкур қарор билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2018-2020 йилларда “блокчейн” технологияларини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган эди. Мазкур дастур ишлаб чиқилиб, уларда белгиланган вазифаларни тизимли равишда амалга ошириш имконини яратади. Ҳозирги кунда жамоатчилик ўртасида рақамли иқтисодиётнинг яширин иқтисодиёт, сохта маълумотлар ва қора бозорга ўрин қолдирмаслиги хусусида кўп муҳокама ва мунозаралар бўлмоқда.
Короновирус пандемияси шароитида, жуда кўп масалалар масофадан ҳал бўлишлигини талаб қилганлиги учун рақамли иқтисодиётни жорий қилиш жараёни бирмунча тезлашди. Айнан шу жараён рақамли иқтисодиётнинг жамиятимиз учун объектив зарурият эканлигини ҳам кўрсатди. Муҳими, ушбу иқтисодиёт жуда кўп ижобий томонлари билан бирга яширин иқтисодиётни жиловлаш хусусиятининг борлиги ҳам катта аҳамиятга эга. Яширин иқтисодиётни жиловлашга қандай эришилади? Бизнинг фикримизча бунга эришишнинг бир қанча йўллари бор.
Биринчидан, дастлабки маълумотларни сохталаштириш имконияти бўлмайди ёки бутунлай чекланади. Чунки базага киритилган маълумотлар бирданига ахборотлар тўрида (блокчейн ҳолатида) жойлашган бўлади. Битта жойда ўзгартириш (сохталаштириш) мумкин, аммо бошқа жойда буни ўзгартириб бўлмайди. Шу туфайли бу йўл билан сохталаштирилган ёки яширин иқтисодиётни амалга оширишнинг йўли тўсилади.
Иккинчидан, рақамли иқтисодиёт билан боғлиқ тадбирларнинг барчаси мамлакатимиздаги яширин иқтисодиёт фаолиятини расмий иқтисодиётга ўтказиш учун объектив шароит яратади. Чунки сохталаштириш имкони бўлмаган жойда яширин иқтисодиётга томон йўл ўз-ўзидан ёпилади. Чунки иқтисодий-ижтимоий ҳаётимиздаги мавжуд ҳаракатларнинг ҳаммаси рақамлаштирилгандан кейин, уни сахталаштиришнинг ҳеч ҳам имкони қолмайди. Натижада ўз-ўзидан қуфёна иқтисодиётнинг йўли тўсилади ва барча қилинадиган ишларнинг шаффофлиги таъминланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |