М 10-21 сиэ гурух талабаси Йўлдашев Шукуруллонинг “Илмий тадқиқот методологияси” фанидан тайёрлаган мустақил иш тақдимоти


Download 144.73 Kb.
bet1/6
Sana24.03.2023
Hajmi144.73 Kb.
#1291566
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ИТМ мустақил 11-mavzu

М 10-21 СИЭ гурух талабаси Йўлдашев Шукуруллонинг “Илмий тадқиқот методологияси” фанидан тайёрлаган мустақил иш тақдимоти


Мавзу: Ҳозирги замон ахборот тизимларининг глобаллашиши ва илмий тадқиқот

Тадқиқот жараённи ифода этиш шакллари, методлари


Инсониятнинг глобаллашув жараёни. Глобализация жараёни
Ахборот тушунчаси
Ахборот турлари
Режа:
Таянч сўз ва иборалир:
Глобализация, демография, умумбашарий муаммо, урбанизация, энергетика муаммоси, терроризм, экология, ахборот, кибернетика, ахборот кутубхона, ахборот турлари.

Инсониятнинг глобаллашув жараёни. Глобализация жараёни.


XX аср ўзининг йирик кашфиётлари билан одинги асрлардан тубдан фарқ қилади. Чунки айнан XX асрда фан ва техника инқилоби рўй берди. Боз устига икки марта жаҳон уруши бўлди.
XX аср биология, физика, астрономия, математика фанларини мисли кўрилмаган ютуқларини келтириб чиқарди. Жумладан шу асрда оқсил моддаларини (кислоталар) синтез қилиниши ва шу асосда биология фанлари тармоқларини ривожланиши: физика фани орқали бўлинмас заррачаларини кашф этилиши, уларнинг хусусиятларини ўрганилиши ва янги заррачаларни кашф этилиши, космик фазони тадқиқ қилишнинг янги босқичга кўтарилиши кибернетика, компьютерлар ҳақидаги тасаввурларни ўзгариши каби соҳалар фикримизнинг далилидир.
XX асрда фақат табиий фанлар ривожланибгина қолмай балки ижтимоий-гуманитар соҳалар ҳам беқиёс даражада ривожланди. Бу ривожланиш дунёнинг ҳодисаларини қайта таҳлил қилишга мажбур қилди ва мажбур қилмоқда. Янги муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бу муаммолар умуминсоний ёки умумбашарий муаммоларга айланмоқда. Ҳозирги даврда лоқайд бўлмаган ҳар бир инсон анашу умумбашарий муаммолар ҳақида фикр билдирмаслиги мумкин эмас. Зеро, келажакда экологик, техникавий жараёнлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, энергетик жараёнлар қиёфаси қандай бўлади, фан ва техникадан яна нималарни кутиш мумкин. Инсон хромосомаси таҳлил қилиниши инсон фаолиятини қандай ўзгаришларга олиб келади, каби саволлар давр талабининг саволларидир, айни пайтда умумбашарий ёки глобал муаммолардир.
Ўз вақтида XX асрда яшаб ижод қилган академик А.Сахаров келажак ҳақида жон куйдириб гапирган эди. Унинг фикрича, кейинги эллик йиллардан сўнги ҳаёт кўпгина зиддиятларни келтириб чиқаради. Инсониятни йирик фалокатлар кутади, ҳавф хатарлар рўй беради, машаққатлар пайдо бўлади. Лекин, бундай ҳолатларни олдини олиш инсоннинг-инсониятнинг ақл идрокига боғлиқ. Инсонинг ақл заковати келиб чиқадиган фалокатларнинг олдини олишга қаратилиши лозим. Фан ва техника тараққиёти фақат ҳайратланиш учун эмас балки унинг оқибатлари ҳақида ҳам қайғуришини талаб этади. (Вопросы философии, 1988 йил 1-сон).
Маълумки БМТ нинг маълумотларига қараганда (қанчалик талофатлар бўлмасин) дунё аҳолиси тез суръатлар билан кўпаймоқда. Ҳозир ер юзида 6 миллиард аҳоли истиқомат қилади. 2025 йилга бориб аҳоли сони 8 миллиардга етади деган тахминлар бор. Ҳозирги пайтда ер юзини аҳолиси бир кунда 275 минг кишига кўпаймоқда. Бир йилда эса 60 миллионга ўсаётир. Аҳолининг ўсиши табиий бўлсада ер юзидаги табиий бойликлар нефть, тошкўмир, торф, тоза сув, унумдор тупроқ ва бошқа фойдали қазилмалар кескин камайиб бораётир. Биргина ичимлик сувини оладиган бўлсак, бу сув ер юзидаги сувнинг ҳажмини атиги 2 фоизини ташкил этади. Ўсиб бораётган аҳоли учун албатта бу етарли деб бўлмайди. Демак глобаллашув жараёни ушбу муаммоларни келтириб чиқараётганлигини ҳеч ким инкор этаолмайди. Глобаллашув бу – умуминсоний ва умумжаҳон моддий ва маънавий ривожини ва тамойилларини тор доирадан чиқиб кенг миқёсда қамраб олинишидир.
Дунё аҳолисининг тўхтовсиз кўпайиб бораётганлиги ҳозирги даврнинг энг муҳим хусусиятларидан биридир.
Инсониятнинг глобаллашув жараёни. Глобализация жараёни.
Қуйидаги жадвалда 1970-2000 йиллар оралиғида аҳолининг ўсиш суръати (% да) келтирилмоқда.
Инсониятнинг глобаллашув жараёни. Глобализация жараёни.


Download 144.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling