Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 1.32 Mb.
|
ЎҚ ИХ ва монопол
Биринчидан, иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши курашнинг предметида объектив (ташқи) ва субъектив (ички) омиллар алоҳида ўрин тутади, чунки иқтисодий жараёнлар ўз-ўзидан содир бўлмайди. Улар маълум ички ва ташқи омиллар таъсири остида рўй беради. Шу омиллар таъсирини бошқа фанлар иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш даражасида атрофлича ўргатмайди. Бу фақат шу иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш фанида ўрганилади ва унинг предметининг асосини ташкил қилади. Шунингдек, хўжалик фаолияти натижасига тўғри баҳо бермасдан, унга таъсир қилган ижобий ва салбий омилларни ўрганмасдан туриб кўзда тутилган мақсадга эришиш қийин. Шу туфайли иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш фани предметининг марказида объектив ва субъектив омиллар турганлиги ҳам бежиз эмас.
Иккинчидан, иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш нинг предметини ўрганишда фақат содир бўлаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнлар билан чекланиб қолиш мутлақо етарли эмас экан. Иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш фанини жорий қилишдан мақсад мавжуд натижага одилона баҳо бериш билан биргаликда йўл қўйилган камчиликларни келгусида бартараф қилиш ва шу орқали иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш қилинаётган объектнинг иқтисодий ва молиявий аҳволини яхшилашдан иборатдир. Бу эса содир бўлган ва бўлаётган жараёнларга тўғри баҳо бериб, бўладиган жараёнлар андозасини ҳам кўрсатиб беришни тақозо қилади. Бу хулоса иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши курашнинг предметини ўтган, бўлаётган ва бўладиган ижтимоий-иқтисодий жараёнларни ўз ичига қамраб олишини кўрсатади. Учинчидан, шуни инобатга олиш жоизки, барча ижтимоий-иқтисодий жараёнлар натижаси кўрсаткичларда ифодаланади. Кўрсаткичлар эса асосан маълумотлар манбаида (режаларда, меъёрларда, ҳисобларда, ҳисоботларда ва ҳ.к.) ўз аксини топади. Объектда иқтисодий жараёнлар якка-якка бўлиб эмас, балки бирбирига диалектик боғлиқ равишда бирданига содир бўлади. Унинг ҳар бир жиҳати алоҳида кўрсаткичларда ифодаланади. Шу туфайли хўжалик фаолиятини ўрганишда ва иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда битта кўрсаткич эмас, балки кўрсаткичлар тизимидан (системасидан) фойдаланилади. Бу эса ўз навбатида иқтисодий хавфсизлик ва монополияга қарши кураш фанининг предметини ўрганишда маълумотлар манбаида ифодаланган кўрсаткичлар системасига асосланиш заруриятини келтириб чиқаради. Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling