Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


-жадвал  Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/33
Sana28.10.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1732315
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   33
3-жадвал 
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг 
2000-2014 йиллардаги таркиби
16
 
Харажатлар
2000 
2005 
2010 
2013 
2014 
1. Ижтимоий-маданий 
тадбирлар харажатлари
40,4 
39,8 
40,3 
38,4 
40,0 
2. Аҳолини ижтимоий 
ҳимоялаш харажатлари
10,4 
8,5 
7,5 
6,9 
6,6 
3. Иқтисодиѐтни 
молиялаштириш 
харажатлари
9,7 
8,7 
8,7 
11,0 
12,5 
4. Давлат капитал 
қўйилмаларни 
молиялаштириш 
харажатлари
21,3 
17,9 
14,4 
13,6 
11,7 
16
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳисоботлари бўйича муаллиф томонилан ҳисобланган 


42 
5. Давлат бошқарув 
органлари ва суд 
органларини сақлаш 
2,3 
2,3 
2,5 
3,4 
3,5 
6. Бошқа харажатлар
18,9 
23,2 
25,5 
26,7 
25,7 
Жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкинки, кейинги йилларда 
аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш харажатлари қисқариб бомоқда. Хусусан 
бюджетнинг бу турдаги харажатлари 2000-2014 йиллар мобайнида 
кўпайганлигини кузатишимиз мумкин. Шунингдек, давлат бюджетидан 
иқтисодиѐтга 
харажатлар 
ҳамда 
давлат 
каптал 
қўйилмаларини 
молиялаштириш учун харажатлар салмоғи ҳам камайиб бораѐтганлиги 
кузатилган, лекин бошқа харажатлар салмоғи 8,2 дан 25,7% фоизгача ўсган, 
буни ижобий ҳол деб баҳолаб бўлмайди. Давлат бюджети харажатлари 
таркибида мақсадли инвестиция дастурларига йўналтирилган харажатлар 
салмоғи ҳам камайиб бомоқда, бу эса ташқи инвестициялар салмоғининг 
ортиб бораѐтганлиги билан изоҳланади.
Давлат бюджети харажатларининг таркибий ўзгариши давлат 
ижтимоий-иқтисодий сиѐсатининг йўналишларини ўзида ифода этади. 
Даромадлар манбаларининг ўзгаришига қараб харажатларни режалаштириш 
амалиѐти мавжуд эмас, шунинг учун харажатларни режалаштириш 
жараѐнида мамлакатнинг мавжуд иқтисоий салоҳияти ва келгуси стратегик 
ривожланиш истиқболлари йўналишларидан келиб чиқиб, харажатлар 
таркибини тузиш ва уларни оқилона сарфлаш зарур.
Агарда Давлат бюджети харажатларининг динамик ўзгаришига баҳо 
берадиган 
бўлсак, 
2000-2014 
йиллар 
мобайнида 
жами 
бюджет 
харажатларининг ошиб бориш тенденциясини кузатишимиз мумкин. Бу 
йиллар мобайнида бюджет харажатлари 465040,7 млн. сўмдан 2831500,0 млн. 
сўмгача ѐки олти баробарга ортганлигининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Давлат 
бюджети харажатлари, айниқса, 2001-2002 йилларда жадал суръатлар билан 


43 
ўсган, бу ўз навбатида, бюджетга жалб қилинадиган даромадлар ҳажмини 
ошишини ҳам тақозо этади.
Олдинги йилларда тўпланган тажрибалардан келиб чиққан ҳолда 2014 
йилдаги Давлат бюджети харажатлари таркибий тузилишида деярли 
сезиларли ўзгаришлар рўй бермаган. Ўтган йили ижтимоий тадбир 
харажатлари салмоқли улушга эга бўлиб, ушбу соҳа харажатлари жами 
харажатларга нисбатан 58,8 % салмоқни эгалламоқда, аввалги йилга нисбатан 
бу кўрсаткич ошиши ҳам ижтимоий тадбирларга сарфландиган харажатлар 
катта улушга эга бўлиши назарда тутилган. Бу жорий йилда республикамизда 
аҳолини кучли ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларига бўлган эътибор 
кучайиб бораѐтганлиги, кам таъминлаган аҳоли қатламини ҳимоя қилиш 
давлат сиѐсатининг асосий йўналишларидан бири бўлиб қолишини 
билдиради ( -диаграмма).
Маълумки давлат иқтисодиѐтни тартибга солишда, унинг асосий 
йўналишларини белгилашда бош ислоҳотчилик ролини бажармоқда. Шу 
мақсаддан келиб чиқиб иқтисодиѐтга ажратиладиган маблағлар ва давлат 
инвестиция дастурига мувофиқ марказлаштирилган инвестиция харажатлари 
бюджет харажатлари миқдори кейинги йилларда ортиб бормоқда (1-
диаграмма).


44 

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling