Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Мавзу бўйича тест савол-жавоблари


Download 1.65 Mb.
bet157/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Мавзу бўйича тест савол-жавоблари


1.Характерига кўра барча ҳисоб-китоблар қандай турларга бўлинади?
а) товар ва нотовар характеридаги ҳисоб-китоблар
б) ички ва ташқи ҳисоб-китоблар
в) миллий ва хорижий валютадаги ҳисоб-китоблар
г) нақд пулга ва нақдсиз пулга ҳисоб-китоблар.


2.Валюта турига кўра барча ҳисоб-китоблар қандай турларга бўлинади?
а) товар ва нотовар характеридаги ҳисоб-китоблар
б) ички ва ташқи ҳисоб-китоблар
в) миллий ва хорижий валютадаги ҳисоб-китоблар
г) нақд пулга ва нақдсиз пулга ҳисоб-китоблар.


3.Тўловни амалга ошириш турига кўра ҳисоб-китоблар қандай турларга бўлинади?
а) товар ва нотовар характеридаги ҳисоб-китоблар
б) ички ва ташқи ҳисоб-китоблар
в) миллий ва хорижий валютадаги ҳисоб-китоблар
г) нақд пулга ва нақдсиз пулга ҳисоб-китоблар.


4. Олинадиган счетлар - бу
а) харидор ва буюртмачиларга тўланадиган сумма
б) харидор ва буюртмачилар тўлайдиган сумма
в) харидор ва буюртмачилардан олинган бўнак
г) тўғри жавоб йўқ.
5. Солиқ тўловлари бўйича даъво муддати неча йил?
а) 3 йил б) 5 йил
в) 90 кун г) 360 кун.
6. Солиқ тўловларидан ташқари тўловлар бўйича даъво муддати неча йил?
а) 3 йил б) 5 йил
в) 90 кун г) 360 кун.


X БОБ. КОРХОНА МАЖБУРИЯТЛАРИНИНГ ҲИСОБИ
10.1. Корхона мажбуриятларининг таснифи, тавсифи ва улар ҳисобининг вазифалари

Корхоналарда молиявий-хўжалик фаолиятини юритишда турли юридик ва жисмоний шахслар олдида қарз тўловлари вужудга келади. Бундай қарзлар мажбуриятлар деб аталади. Мажбуриятлар бухгалтерия ҳисобида бошқачаси тўланадиган счётлар ёки кредиторлик қарзлар ҳам деб аталади.


Тўланадиган счётлар ёки кредиторлик қарзлар – бу корхонанинг бошқа юридик ва жисмоний шахсларга юз берган хўжалик операциялари бўйича вужудга келган тўлов мажбурияти. Корхона қарздор бўлган бундай юридик ва жисмоний шахслар кредиторлар, уларнинг қарзлари эса кредиторлик қарзлар деб аталади.
Бухгалтерия ҳисобида тўланадиган счётлар (кредиторлик қарзлар) худди олинадиган счётлар (дебиторлик қарзлар) сингари турли белгиларига, чунончи характери, ҳисобот даврлари, тўлов ва даъво муддатлари, валюта тури, тўлов шакли, баҳоланишига қараб гуруҳланади ҳамда акс эттирилади.
Характерига кўра тўланадиган счётлар (кредиторлик қарзлар) товар ва нотовар характеридаги тўланадиган счётлар (кредиторлик қарзлар)га бўлинади.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling