2- усул. Дебиторлик қарзлари суммасига нисбатан ҳисоблаш усули. Ушбу усулда мавжуд дебиторлик қарзлари тўлови ўтиб кетган муддатлари бўйича гуруҳлаб чиқилади (масалан , 30 кунгача, 60 кунгача, 90 кунгача, 90 кундан ортиқ ва шу каби). Ҳар бир гуруҳ бўйича дебиторлик қарзларнинг умумий суммалари топилади ва ушбу суммалардан шубҳ али қарзлар резервига фоизларда белгиланган меъёрлар бўйича ажратмалар қилинади. Тўлов муддатлари қанчалик кўп бўлса, резервга ажратманинг меъёри ҳам шунчалик катта бўлади. Барча гуруҳлар бўйича топилган резерв суммалари жами шубҳали қарзлар резервини ташкил этади. Агар олдинги даврларда резерв счётида ишлатилмайин қолинган сумма мавжуд бўлса, у ҳолда резервга охирги ажратмани қилишда ушбу сумма камайтирилади, агар олдинги даврларда резерв счёти манфий суммага эга бўлган бўлса, яъни ишлатилган сумма ташкил этилган суммадан кўп бўлган бўлса, у ҳ олда охирги ажратма суммасига ушбу манфий сумма миқдори ҳам қўшиб ҳисобланади.
Шубҳали қарзлар резервини ташкил этишнинг танланган усули, резервга ажратмаларнинг фоизларда белгиланган меъёрлари корхонанинг ҳисоб сиёсатида кўрсатилган бўлиши лозим. Ҳар иккала усулда ҳам ташкил этилган резерв 4910 “ Шубҳали қарзлар бўйича резерв” контрактив счётида ҳисобга олинади. Резервга ажратмага қуйидаги бухгалтерия ёзуви қилинади:
Дебет 9430 “ Бошқа операцион харажатлар”
Кредит 4910 “Шубҳали қарзлар бўйича резерв”.
Шубҳали қарзлар даъво муддатлари ўтгандан сўнг ёки уларни даъво муддати ўтмасдан олдин ҳисобдан чиқаришга етарли асослар бўлганда, масалан дебитор корхонанинг ёпилиб кетганлиги аниқ бўлса, ташкил этилган резерв ҳисобидан ҳисобдан чиқарилади ва унга қуйидагича бухгалтерия ёзуви қилинади:
Дебет 4910 “Шубҳали қарзлар бўйича резерв”
Кредит Дебиторлик қарзлар счётлари (4010-4020,4110-4120,4310-4330,4810-4890).
Ҳисобот йилнинг охирига келиб ишлатилмайин қолинган резерв суммаси корхонанинг ҳисоб сиёсатида кўрсатилган тартибга мувофиқ келгуси йилга қолдиқ сифатида ўтказилиши ёки бекор қилининиши мумкин. Агар шубҳали қарзлар резерви келгуси йилга ўтказилса, у ҳолда унинг суммасига балансда дебиторлик қарзлар кам қилиб кўрсатилади. Агар шубҳали қарзлар резервининг ишлатилмайин қолинган қисми бекор қилинса, у ҳолда ушбу суммага резервга ажратма суммаси сторно қилинади, яъни қуйидаги қизил рангдаги бухгалтерия ёзуви берилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |