Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


*6240 "Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар"


Download 1.65 Mb.
bet163/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

*6240 "Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар". Ушбу счётда масъул Ҳукумат идораларининг қарори бўйича қонунчиликка мувофиқ тўланиши кечиктирилишига рухсат этилган солиқлар бўйича бюджет олдидаги қарзлар ва мажбурий тўловларнинг жорий қисми акс эттирилади. Унинг кредитида кечиктирилган жорий тўловлар суммаси бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6400) ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6520) билан боғланган ҳолда ҳисобга олинади;
*6250 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича мажбуриятлар". Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғига доир мажбуриятларнинг тегишли жорий қисми 7250 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар" счётидан 6250 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича мажбуриятлар" счётига ўтказилади. Кейинчалик вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи вужудга келишига қараб, 6250 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича мажбуриятлар" счёти 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)" счёти билан боғланади;
*6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)". Ушбу счётнинг кредитида бюджетга тўланиши керак бўлган мажбурият суммаси олинадиган счётлар, давр харажатлари, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун фойданинг ишлатилиши, меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Якуний ҳисоб-китобда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бюджетга илгари ўтказилган бўнак тўловлари 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)" счётининг дебет томонида бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4400) билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Бюджетга ҳақиқатда ўтказилган суммалар 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)" счётининг дебет томонида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади (10.4-жадвалга қаранг).
10.4-жадвал
Бюджетга тўловлар бўйича жорий мажбуриятларнинг ҳисобда акс эттирилиши




Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling