Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet162/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Харидорларга тўланадиган счётлар – бу корхонага харидор ва буюртмачилар томонидан сотиб олинадиган товарлар, бажариладиган ишлар ва кўрсатиладиган хизматлар учун олдиндан бўнак сифатида тўланган тўловлар суммаси.
Харидор ва буюртмачилардан бўнаклар улар ва корхона ўртасида тузилган шартнома ёки контракт асосида олинади. Олинган бўнаклар товар-моддий бойликларни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш бўйича шартноманинг бажарилиши ҳамда харидор ва буюртмачилардан келгусидаги тўловларнинг келиб тушишига кафолат сифатида хизмат қилади. Айрим ҳолларда бўнак ўтказишга асос бўлиб қисман бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатнома ҳисобланиши мумкин. Бунда тўлов топшириқномаларида қисман тўлов миқдори ёки олдиндан тўлов фоизи кўрсатилади.
Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар ҳисоби 6310 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар" счётида юритилади. Ушбу пассив счётнинг кредитида харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар бўйича корхона мажбуриятларининг кўпайиши, дебетида эса олинган бўнаклар бўйича мажбуриятларнинг камайиши (ёпилиши) акс эттирилади (10.3-жадвалга қаранг).
10.3-жадвал
Харидор ва буюртмачилардан олинган бўнакларнинг
счётларда акс эттирилиши





Операциянинг мазмуни

Дебет счет

Кредит счет

Ёзувга асос бўлувчи ҳужжат

1.

Олинган бўнакллар суммасига

5010-5530

6310-6390

Тўлов топшириқномалари, банк кўчирмалари, счёт-фактура ва бошқалар

2.

Маҳсулотлар, товарларни етказиб бериш, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш, шунингдек асосий воситалар ва бошқа активларни сотишда илгари олинган бўнакларнинг ёпилишига

6310-6390

4010

Бухгалтерия маълумотномаси

3.

Илгари олинган бўнакларнинг қайтарилишига

6310-6390

5010-5530

Тўлов топшириқномалари, банк кўчирмалари, солиштирма далолатномалар

4.

Илгари олинган бўнакларнинг банк кредитлари ва бошқа корхоналарнинг қарзлари ҳисобидан қайтарилишига

6310-6390

6810-
6840, 7810-
7840

Тўлов топшириқномалари, банк кўчирмалари, солиштирма далолатномалар

5.

Даъво билдириш муддати давомида фойдаланилмаган бўнак суммалари ҳисобдан чиқарилишига

6310-6390

9390

Қарор, буйруқ, Бухгалтерия ҳисоб-китоблари, солиштирма далолатномалар

Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнакларни акс эттирувчи юқорида келтирилган счётларнинг давр боши ва давр охирига қолдиғи (сальдоси), мос равишда, шу даврларда корхонанинг харидорлар ва буюртмачилар олдидаги қарзлари суммаларини кўрсатади. Ушбу қолдиқ (сальдо) суммалари бухгалтерия баланси пассивининг мажбуриятлар қисмида назарда тутилган алоҳида моддада акс эттирилади.


10.4. Бюджетга тўловлар бўйича мажбуриятларнинг ҳисоби

Бюджетга тўловлар бўйича мажбуриятлар барча солиқ ва тўловларнинг давр бошидаги кредиторлик қарзи устига ҳисобот даврида ҳисобланган солиқ ва тўловлар суммасини қўшиш, шунингдек ҳисобот даврида ўтказиб берилган бўнакларни ва камайтиришга олиб борилган суммаларни айириш орқали топилади. Ушбу сумма ҳисобот даври охирига солиқ тўловлари бўйича ҳали ўтказиб берилмаган мажбуриятни ташкил этади.


Бюджетга тўловлар бўйича корхонанинг мажбуриятлари ҳисоби қуйидаги счётларда юритилади:

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling