Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet170/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

1.Ишбай ишловчилар учун

  • олдинги меҳнат таътилидан кейинги меҳнат таътилигача олган иш ҳақи суммаси, шунингдек шу даврда олган мукофатларининг суммаси топилиб, ушбу сумма ишлаган ойлар сонига бўлинади. Агар, ходимга 6 ойдан кейин меҳнат таътили берилган бўлса, 6 ой ичида олган иш ҳақи суммаси, шунингдек шу даврда олган мукофатларининг суммаси топилиб, ушбу сумма 6 га бўлинади. 6 ойдан кўп ой ишлаган ходимлар бўйича меҳнат таътили ҳақини ҳисоблаш учун олдинги меҳнат таътилидан кейинги меҳнат таътилигача олган иш ҳақи суммаси, шунингдек шу даврда олган мукофатларининг суммаси топилиб, ушбу сумма ҳақиқатда ишлаган ойлар сонига бўлинади. Топилган сумма ўртача бир ойлик тўлов суммасини билдиради.

  • ўртача ойлик тўлов суммаси ўртача ойлик иш кунлари сонига (25,4 кун) бўлинади. Топилган сумма ўртача бир кунлик тўлов суммасини билдиради.

  • ўртача бир кунлик тўлов суммаси буйруқ бўйича берилган меҳнат таътили кунлари сонига кўпайтирилади. Топилган сумма ходимнинг меҳнат таътили ҳақини билдиради.




Мисол: Айтайлик, ходимнинг олдинги меҳнат таътилидан кейинги меҳнат таътилигача бўлган даврда (2019 йил 1 августдан 2020 йил 1 июнгача бўлган даврда, жами 10 ой ичида) олган иш ҳақи суммаси 9 600 000 сўмни, олган мукофатлари 2 400 000 сўмни ташкил қилган, ўртача ойлик иш кунлари сони -25,4 кун, ходимга буйруқ бўйича 15 иш куни миқдорида меҳнат таътили берилган.

Юқорида келтирилган тартиб ва шартли маълумотлар асосида ишбай ишловчи ходимга меҳнат таътили ҳақи қуйидагича ҳисоб-китоб қилинади (10.7-жадвалга қаранг).
10.7-жадвал
Ишбай ишловчи ходимга меҳнат таътили ҳақининг
ҳисоб-китоби
Ф.И.Ш.____________________, Лавозими__________________
Меҳнат таътили берилган давр____________________






Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling