Счётларнинг боғланиши
Дебет
|
Кредит
|
1
|
Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктириш берилди
|
6410, 6510-6530
|
7240
|
8
|
Бюджетга тўловлар учун ҳисобот давридаги солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятларнинг жорий қисми ҳисобдан чиқарилди
|
7240
|
6240
|
9
|
Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар
|
9810
|
7250
|
10
|
Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғининг узоқ муддатли қисмини жорий қисмга ўтказиш
|
7250
|
6250
|
Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятларнинг аналитик ҳисоб ҳар бир кечиктирилган солиқ ва тўловлар тури бўйича ва қопланиш муддати бўйича алоҳида юритилади.
10.5. Иш ҳақи ва ижтимоий суғурта бўйича
мажбуриятларнинг ҳисоби
Корхоналарнинг иш ҳақи бўйича мажбуриятлари деганда ҳисобот даври охирида ходимларнинг қўлига тегадиган соф иш ҳақи суммасининг тўланмаган қисми тушунилади. Ушбу мажбурият иш ҳақи бўйича давр бошидаги кредиторлик қарзи суммаси устига ходимларга ҳисобот даврида ҳисобланган жами даромад суммасини қўшиш ҳамда ходимлардан шу ҳисобот даврида ушланган барча мажбурий ва ихтиёрий ушланмаларни айириш орқали топилган суммадан иборат бўлади. Давр бошига иш ҳақи бўйича дебиторлик қарзи бўлган ходимлар бўйича ҳисобот даври охирига иш ҳақидан мажбуриятлар ходимларга ҳисобот даврда ҳисобланган жами даромад суммасидан ҳисобот даври бошига бўлган дебиторлик қарзни ҳамда ходимлардан шу ҳисобот даврда ушланган барча мажбурий ва ихтиёрий ушланмаларни айиргандан кейин чиққан суммадан иборат бўлади.
Корхона рўйхатида бўлган ва рўйхатда турмаган ходимларга меҳнатга ҳақ тўлаш (меҳнат ҳақининг ҳамма турлари, мукофотлар, ёрдам, ишлайдиган пенсия олувчиларга ҳисобланган пенсия ва бошқа тўловлар) бўйича жорий қарзлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |