Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


-жадвал Вақтбай ишловчи ходимга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси ҳисоб-китоби


Download 1.65 Mb.
bet174/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

10.8-жадвал
Вақтбай ишловчи ходимга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси ҳисоб-китоби





Кўрсаткичлар

Ўлчов
бирлиги

Миқдор

1

Ходимнинг ойлик лавозим маоши

сўм

1 500 000

2

Олдинги 12 ойда олинган мукофат, бошқа қўшимча ва устамаларнинг ўртача ойлик суммаси

сўм

 1 200 000

3

Ходимнинг жами ўртача ойлик даромади (1+2)

сўм

2 700 00

4

Меҳнат қобилияти бўлмаган ойдаги иш кунлари сони

кун

20

5

Ўртача бир кунлик иш ҳақи (3/4)

сўм

135 000

6

Нафақа тўлаш фоизи

%

60

7

Ўртача бир кунлик нафақа суммаси (5*6)

сўм

81 000

8

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик иш кунлари сони

кун

13

9

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик иш кунлари учун ҳисобланган нафақа суммаси (8*9)

сўм

1 053 000

Меҳнатига ишбай ҳақ тўланадиган ходимларга нафақа ҳисоблаб чиқаришга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бошланган ойдан олдинги ойда ҳисобланган иш ҳақи суммаси ҳамда охирги 12 ойдаги барча турдаги қўшимча ва устамаларнинг 1/12 қисми асос қилиб олинади. Ушбу сумма асосида ишбай ишловчи ходимга меҳнатга қобилиятсизлик кунлари учун нафақа ҳисоблашнинг тартиби юқорида келтирилган тартибга тўлиқ ўхшайди.


Республикамиз Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" ПҚ-532-сон қарори 4-бандига мувофиқ 2007 йил 1 январдан бошлаб вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаларини тўлаш мажбурияти иш берувчилар зиммасига юкланган, уларни иш берувчилар ўз маблағлари ҳисобидан тўлайдилар. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом»га киритилган ўзгартиришларга мувофиқ ходимларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги учун ҳисобланган нафақалар корхоналарнинг тегишли турдаги харажатларига олиб борилади. Чунончи, ишлаб чиқариш ходимларига ҳисобланган вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги учун ҳисобланган нафақалар ишлаб чиқариш харажатларига, сотиш бўлими ходимларига ҳисобланган нафақалар сотиш харажатларига, маъмурий-бошқарув ходимларига ҳисобланган нафақалар маъмурий-бошқарув харажатларига киритилади. Ҳисобланган вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги учун нафақалар корхона бухгалтериясида ходимлар учун очилган шахсий счёт карточкаларига ёки иш ҳақи китоби ёхуд ҳисоб-китоб тўлов қайдномаларига ойма-ой ёзиб борилади.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling