Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Даромад солиғини ҳисоблашга оид мисоллар


Download 1.65 Mb.
bet176/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Даромад солиғини ҳисоблашга оид мисоллар
2021 йил учун



1-мисол. Ойлик даромад бўйича ЖШДС ҳисоб-китоби
Ходим корхонада 1 ставкада ишлайди. Январь ойи учун ҳисобланган иш ҳақи 1 500 000 сўм. Ходим ЖШДС бўйича имтиёзларга эга эмас. ЖШДС ставкаси 12 %.
Жисмоний шахсдан 2020 йил январь ойида ушланадиган даромад солиғи 180 000 сўмни ташкил этади (1500000*12/100). Ушбу солиқдан ШЖБПҲга 0,1 %лик мажбурий ажратма суммаси 1500 сўмни ташкил этади (1500000*0,1/100). Ходимнинг қўлига текадиган соф даромади (агарда бошқа ушланмалар бўлмаса) жами 1 320 000 сўмни ташкил қилади (1500000-180000).
Бюджетга 178 500 сўм (180 000 -1500) ЖШДС ўтказилади.




МҲЭКМ_нинг_1,41_баравари_миқдоридаги_даромад_чиқариб_ташланадиган_имтиёз_қўлланилган_ҳолда_ЖШДС_ҳисоб-китоби'>2-мисол. Даромаддан МҲЭКМнинг 1,41 баравари миқдоридаги даромад чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби


Ходимнинг январь ойидаги маоши 1 400 000 сўмдан, феврал ойидан бошлаб унинг ойлик маоши 1 600 000 сўм миқдорида белгиланган. 2020 йилнинг 1 январига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) 679 330 сўм, 1 февралдан 747 300 сўм. Ходим болаликдан 2-гуруҳ ногирони. СК 380-моддасига кўра у ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича солиқ солишдан озод этилган.
Солиқ солинадиган даромад:
*январь ойида 1400000- 679330*1.41 = 442144.7 сўмга тенг;
*февраль ойида 1600000-747300*1.41 =546307 сўмга тенг;.
12%лик ставка бўйича солиқ суммаси:
*январь ойида 442144.7*12/100 = 53057.36 сўмга тенг;
*февраль ойида 546307*12/100 = 65556.84 сўмга тенг;.
Январь ойи учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 442.14 сўмни (442144.7 х0,1%) ташкил этади. Январь ойи якуни бўйича бюджетга ўтказиладиган ЖШДС суммаси 52615.22 сўмни (53057.36-442.14), ходимнинг қўлга оладиган меҳнат ҳақи 1346942.64 сўмни (1400000-53057.36) ташкил этади.
Февраль ойи учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 546.31 сўмни (546307 х0,1%) ташкил этади. Февраль ойи якуни бўйича бюджетга ўтказиладиган ЖШДС суммаси 65 01.53 сўмни (65556.84-546.31), ходимнинг қўлга оладиган меҳнат ҳақи 1534443.16 сўмни (1600000-65556.84) ташкил этади.







Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling