Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақаларнинг ҳисобланиши


Download 1.65 Mb.
bet172/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақаларнинг ҳисобланиши. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилади:
а) вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ касалликда (шикастланишда);
б) санаторий-курортларда даволанганда;
в) касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда;
г) карантинда;
д) сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;
е) меҳнат қобилиятини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда.
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилмайди:
*ишдан ёки бошқа вазифалардан бўйин товлаш мақсадида ўз саломатлигига атайлаб зиён етказган ёхуд ўзини касалликка солганда;
*гиёҳвандлик ёки мастлик билан боғлиқ ҳаракатлар оқибатида, шунингдек спиртли ва гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш натижасида касалликка чалинганда (жароҳатланганда);
*жиноят содир қилиш вақтида жароҳатланганда;
*суд қарори асосида мажбурий даволанишга юборилганда (руҳий касаллардан ташқари);
*ҳибсда бўлган даврда;
*суд-тиббиёт экспертизасидан ўтиш даврида.
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тайинлаш учун фақат белгиланган тартибда тиббиёт муассаси томонидан берилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (касаллик варақаси) асос бўлади.
Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақаларнинг миқдорлари ва уларни ҳисоблаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 февралдаги 71-сон "Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар тўлаш чегарасини такомиллаштириш тўғрисида" қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2002 йил 1 апрелдаги 21-сон буйруғи билан тасдиқланган “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом” билан белгиланган.
Ушбу меъёрий ҳужжатларга мувофиқ вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси:
а) тўлиқ иш ҳақи миқдорида қуйидагиларга тўланади:
*ишлаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига;
*байналмилалчи жангчиларга ва уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга;
*қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган уч ёки ундан ортиқ болалари бўлган ходимларга;
*Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда қатнашган ходимларга;
*Чернобиль АЭСдаги авария натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган, қон ҳосил қилувчи органлар касалликлари (ўткир лейкоз), қалқонсимон без ва хавфли ўсмалар билан боғлиқ касалликларга (аденома, рак) чалинган ходимларга;
*меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги натижасида вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлган ходимларга;
б) ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар бўйича ҳисобда турган ходимларга, улар томонидан давлат ижтимоий суғурта бадали тўлаган даврининг (умумий иш стажининг) давомийлигига боғлиқ равишда:
*умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга - иш ҳақининг 100%и миқдорида;
*умумий иш стажи 5 йилдан 8 йилгача бўлган ходимларга - иш ҳақининг 80%и миқдорида;
*умумий иш стажи 5 йилгача бўлган ходимларга - иш ҳақининг 60%и миқдорида;

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling