Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев
Download 1.65 Mb.
|
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.Вақтбай ишловчилар учун
2.Вақтбай ишловчилар учун ходимнинг охирги ойдаги маоши ва олдинги меҳнат таътилидан кейинги меҳнат таътилигача бўлган даврда олган мукофатларининг ўртача ойлик суммаси, шунингдек корхона раҳбари буйруғи бўйича берилган меҳнат таътили кунлари сони меҳнат таътили ҳақини ҳисоблашга асос қилиб олинади. Ушбу маълумотлар асосида меҳнат таътили ҳақи қуйидаги кетма-кетликда ҳисоб-китоб қилинади: *ўртача ойлик тўлов ходимнинг охирги ойдаги маоши ва унинг олдинги меҳнат таътилидан кейинги меҳнат таътилигача бўлган даврда олган мукофатларининг ўртача ойлик суммаси йиғиндисидан иборат бўлади. Айтайлик, ходимнинг ойлик маоши 1 500000 сўм, ўтган 9 ойда олган мукофат ҳақи 1 800 000 сўм. У ҳолда ходимнинг меҳнат таътилини ҳисоблашга асос бўладиган ўртача ойлик суммаси 1 700 000 сўмни (1 500 000 + 1 800 000/9) ташкил этади. ўртача ойлик тўлов суммаси ўртача ойлик иш кунлари сонига (25,4 кун) бўлинади. Топилган сумма ўртача бир кунлик тўлов суммасини билдиради. Бизнинг мисолимизда ушбу тўлов 66 929,13 сўмни (1 700 000:25,4) ташкил қилади. ўртача бир кунлик тўлов суммаси буйруқ бўйича берилган меҳнат таътили кунлари сонига кўпайтирилади. Топилган сумма ходимнинг меҳнат таътили ҳақини билдиради. Агар ходимга 18 кунлик меҳнат таътили берилган бўлса, у ҳолда унинг меҳнат таътили ҳақи 1 204 724,34 сўмни (66 929,13 х 18 ) ташкил қилади. Агар ходимга бир неча йиллар давомида меҳнат таътили берилмаган бўлса, у ҳолда унга фойдаланилмаган меҳнат таътиллари ҳақи шу йиллар учун бира тўла ҳам ҳисобланиши мумкин.
Ушбу мисолга кўра ходимнинг меҳнат таътили ҳақини ҳисоблашга асос бўладиган ўртача ойлик иш ҳақи 1900 000 сўмни (1 800 000 + 2 400 000 / 24) ташкил қилади. Меҳнат таътили ҳақи 2 244 094,49 сўмга (1900000 / 25,4 х 30) тенг бўлади. Меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолда ходимга фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун компенсация тўланади. Айтайлик, юқоридаги мисолда келтирилган шартларга кўра охирги 2 йил давомида меҳнат таътили берилмаган ходим билан 2020 йил 1 октябрдан меҳнат шартномаси бекор қилинган. У ҳолда ушбу ходимга ўтган 2 йилда фойдаланилмаган меҳнат таътили учун 2 244 094,49 сўм миқдорида конпенсация ҳисобланади. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling