Ишбай прогрессив шаклда ишловчи ходимларга асосий иш ҳақи суммаси ишнинг белгиланган меъёри учун алоҳида ресценкада, унинг меъёрдан ортиқ қисмлари учун эса бошқа табақалаштирилган расценкалар асосида ҳисобланади.
Мисол. Ишчи ой мабойнида 110 дона маҳсулот ишлаб чиқарди. Ишнинг меъёрий миқдори 100 дона. Меъёрий миқдор учун бир бирлик маҳсулотга белгиланган расценка – 10000 сўм, меъёрдан ортиқ маҳсулот учун бир бирлик маҳсулотга белгиланган расценка – 11000 сўм. Ишчига ҳисобланадиган иш ҳақи суммаси ушбу шаклда 1 110 000 сўмни (100* 10000+10*11000) ташкил этади.
|
Ходимларга меҳнат таътили ҳақининг ҳисобланиши. Ходимларга ишламаган вақт учун тўловларнинг муҳим турларидан бири бўлиб меҳнат таътили ҳақи ҳисобланади.
Меҳнат таътили – бу ходимга меҳнат кодексига мувофиқ иш жойи сақланган ҳолда ўртача кунлик иш ҳақи асосида тўлов қилиш шарти билан бериладиган каникул.
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ корхона ходимлари иш фаолиятининг биринчи йили 6 ой ишлаганларидан сўнг, кейинги йилларда эса меҳнат таътили графиги ёки ходимнинг аризасига мувофиқ меҳнат таътилини олиш ҳуқуқига эгадирлар. Ходимларга таътил ҳар йили, шу таътил берилаётган иш йили тугагунга қадар берилиши лозим. Ишлаб чиқариш тусидаги сабабларга кўра жорий йилда таътилни тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда, ходимнинг розилиги билан таътилнинг 12 иш кунидан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин, шу йили ундан албатта фойдаланилмоғи лозим (Ўз.Р Меҳнат кодексининг 143-моддаси). Яъни ходим ҳар йили камида 12 иш куни таътилда бўлиши керак. Бунда йиллик таътилнинг умумий муддати 48 иш кунидан ошиб кетиши мумкин эмас (Ўз.Р Меҳнат кодексининг 140-моддаси).
Меҳнат таътилини қайси санадан бошлаб неча кунга берилиши корхона раҳбарининг буйруғида кўрсатилади. Буйруқ асосида меҳнат таътили ҳақи қуйидаги тартибда ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |