3-мисол. Моддий ёрдам олиш тарзида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда даромад солиғи-китоби
Ходимнинг январь-март ойларидаги меҳнатига 1 800 000 сўмдан ҳақ тўланган. Март ойида унга фарзанди туғилганлиги муносабати билан 2 000 000 сўм моддий ёрдам берилган.
Солиқ кодексининг 377-моддасига мувофиқ фарзанд туғилганлиги муносабати билан ходимга кўрсатиладиган моддий ёрдам солиқ даври учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,22 бараваригача миқдорда солиққа тортилмайди. Ушбу имтиёзнинг максимал миқдори 3153606 сўмни (747300*4.22) ташкил этади. Демак, ходимга март ойида берилган 2000000 сўмлик моддий ёрдам тўлиғича солиқдан озод этилади.
Ушбу белгиланган тартибга кўра ходимнинг март ойидаги солиқ солинадиган даромади 1800000 сўмни, ундириладиган даромад солиғи 216 000 сўмни (1800000*12%) , ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 1800 сўмни (1800000 х0, 1%), бюджетга тўланадиган ЖШДС суммаси 214200 сўмни (216000-1800), ходимнинг қўлига текадиган даромади 3584000 сўмни (1800000+2000000 – 216000) ташкил этади.
|
Ходимларга иш ҳақи берилиши. Корхоналарда меҳнат ҳақини берилишининг иккита тизими қўлланилади:
1.Бўнакли тизим – бу ҳисобот ойининг 1-ярими учун иш ҳақининг олдиндан бўнак тариқасида берилишини назарда тутувчи тизим. Ушбу тизимда ходимларга уларнинг ойлик маошлари суммасининг 50 %дан ортиқ бўлмаган миқдори бўнак тариқасида ҳисобот ойнинг биринчи ярмидан сўнг берилади.
2.Бўнаксиз тизим – бу ҳисобот ойи учун иш ҳақини бира тўла ҳисобот ойидан кейин берилишини назарда тутувчи тизим. Ушбу тизимда ходимларга уларнинг қўлига текадиган даромадлари ҳисобот ойидан кейинги ойда (одатда 10 санагача) берилади.
Иш ҳақини берилишининг ҳар иккала тизимида ҳам унинг берилиши нақд пул билан, шунингдек ходимларнинг пластик карталарига ўтказиб бериш йўли билан амалга оширилади. Иш ҳақини нақд пул билан берилиши намунавий шаклдаги тўлов қайдномаси билан расмийлаштирилади.
Ходимларининг сони кам бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналарда иш ҳақи ва у бўйича бўнакнинг нақд пул билан берилиши чиқим касса ордерлари асосида ҳам амалга оширилиши мумкин.
Иш ҳақи ва у бўйича бўнакнинг пластик карточкаларга ўтказиб бериш йўли билан берилиши ҳам намунавий шаклдаги тўлов қайдномаси билан расмийлаштирилади.
Тўлов қайдномалари ҳамда чиқим касса ордерлари асосида ходимларга иш ҳақи бўйича берилган бўнак ва иш ҳақи, шунингдек уларнинг қўлга текадиган бошқа даромадлари суммалари корхона бухгалтериясида уларга очилган шахсий счёт карточкаларига ёки иш ҳақи китоби ёхуд ҳисоб-китоб тўлов қайдномаларининг тегишли устунчаларига ойма-ой ёзиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |