Дебет 2010,2310,2510,9410,9420,9430,0810,9210 Кредит 6520;
Ижтимоий солиқнинг тўланган суммасига:
Дебет 6520 Кредит 5110.
Агар ижтимоий солиқ бўйича олдиндан тўлов, яъни бўнак ўтказилган бўлса, ой охирида тўланган бўнак суммасининг ёпилишига Дебет 6520 Кредит 4520 ёзуви берилади.
6.7. Бошқа кредиторлик қарзларнинг ҳисоби
Таъсисчилар олдидаги қарзларнинг ҳисоби. Республикамизнинг 21-сон БҲМСга мувофиқ корхоналарнинг таъсисчилар олдидаги кредиторлик қарзлари ҳисоби қуйидаги счётларда олиб борилади:
6610 “Тўланадиган дивидендлар” – ушбу пассив счётда корхонанинг акционерлари ва таъсисчиларига ҳисобланган дивидендлар бўйича мажбуриятларининг ҳолати ва ҳаракати ҳисобга олинади. Счётнинг кредитида дивидендларни ҳисобланиши (8710 “Ҳисобот даврнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарири)“ счётининг дебети билан корреспонденциялашган ҳолда), дебетида эса дивидендларни берилиши (пул маблағлари счётлари билан корреспонденцияланган ҳолда) акс эттирилади. Дивидендларга доир мажбуриятларнинг аналитик ҳисоби ҳар бир акционер ёки таъсисчи бўйича юритилади.
6620 “ Чиқиб кетган таъсисчиларга уларнинг ҳиссаси бўйича қарз” – ушбу пассив счётда корхонанинг таъсисчилар сафидан чиқиб кетган таъсисчиларига киритган улушини қайтариб бериш бўйича мажбуриятларининг ҳолати ва ҳаракати ҳисобга олинади. Счётнинг кредитида ва 8330 “Пай ва бадаллар “ счётининг дебетида сафдан чиқиб кетган таъсисчига бўлган қарз, дебетида эса ушбу қарзни узилиши (пул маблағлари ва бошқа активларни ҳисобга олишга мўлжалланган счётлар билан корреспонденцияланган ҳолда) акс эттирилади. Таъсисчиларга қарзларга доир мажбуриятларнинг аналитик ҳисоби ҳар бир таъсисчи бўйича юритилади.
Бошқа кредиторлик қарзларнинг ҳисоби. Республикамизнинг 21-сон БҲМСга мувофиқ корхоналарнинг бошқа кредиторлик қарзлари ҳисоби қуйидаги счётларда олиб борилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |