Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Таъминотчи ва харидорлар олдидаги мажбуриятлар ҳисоби


Download 1.65 Mb.
bet161/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

10.3. Таъминотчи ва харидорлар олдидаги мажбуриятлар ҳисоби
Корхоналар товар операциялари бўйича таъминотчиларга ва харидорларга тўланадиган счётларга эга бўлишлари мумкин.
Таъминотчиларга тўланадиган счётлар – бу уларга корхона томонидан сотиб олинган товар (иш, хизмат)лар учун тўланадиган кредиторлик қарзлар суммаси.
Таъминотчилар олдидаги кредиторлик қарзлар ҳисоби қуйидаги счётларда юритилади:

  • 6010 “ Таъминотчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар”;

  • 6110 “ Алоҳида ажратилган бўлинмаларга тўланадиган счётлар”;

  • 6120 “ Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар”.

Ушбу пассив счётларнинг кредитида таъминотчи ва пудратчилар олдидаги қарзларнинг вужудга келиши, уларни кўпайиши ва охирги қолдиқлари, дебетида эса қарзларнинг узилиши акс эттирилади 10.2-жадвалга қаранг).


10.2-жадвал
Таъминотчи ва пудратчиларга тўланадиган счётларнинг
счётларда акс эттирилиши





Операциянинг мазмуни

Дебет счет

Кредит счет

Ёзувга асос бўлувчи ҳужжат

1

Таъминотчилардан ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг келиб тушган суммасига



0710, 0720

6010

Счёт-фактура ва унга тенглаштирилган бошқа ҳужжатлар

2

Капитал қўйилмалар учун таъминотчи ва пудратчиларнинг бажарган ишлари ва кўрсатган хизматлари юзасидан берилган счётларнинг тўлов суммасига

0810-0890

6010

Счёт-фактура ва унга тенглаштирилган бошқа ҳужжатлар

3

Таъминотчилардан келиб тушган материаллар суммасига

1010-1090

6010

Счёт-фактура ва унга тенглаштирилган бошқа ҳужжатлар

4

Таъминотчилардан келиб тушган ўстиришдаги ва боқувдаги моллар қийматига

1110, 1120

6010

Счёт-фактура ва унга тенглаштирилган бошқа ҳужжатлар

5

Таъминотчи ва пудратчилардан товар-моддий захиралар (иш, хизмат)ларни харид қилишда ҳисобга олинган ҚҚС суммасига



4410

6010

Счёт-фактура ва унга тенглаштирилган бошқа ҳужжатлар

6

Корхона томонидан асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатувчи хўжалик, умумишлаб чиқариш ва бошқарув эҳтиёжлари учун таъминотчи ва пудратчиларнинг бажарган иш ва хизматлари ,жумладан энергия, газ, буғ, сув ва бошқалар суммасига

2010, 2310, 2510, 2710, 9420

6010

Счёт-фактура ва унга тенглаштирилган бошқа ҳужжатлар

7.

Таъминотчилар ва пудратчилардан келгуси давр харажатларига тегишли бўлган иш ва хизматларнинг қабул қилинишига

3190

6010

Қарор, буйруқ, Счёт-фактура ва унга тенглаштирилган бошқа ҳужжатлар

8

Таъминотчилардан келиб тушган товарлар суммасига

2910-2980

6010

Счёт-фактура ва унга тенглаштирилган бошқа ҳужжатлар

9

Маҳсулотлар, товарлар, иш ва хизматларни сотишда таъминотчи ва пудратчилар кўрсатган иш ва хизматларнинг қабул қилинишига

9410

6010




10

Таъминотчи ва пудратчиларга бўлган қарзлар банкдаги счётлардан тўланди



6010

5110-
5530

Банк кўчирмалари, тўлов топшириқномалари

11

Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг счётларини тўлашда олдиндан берилган бўнакларнинг ҳисобга олиниши

6010

4310-
4330

Бухгалтерия маълумотномаси

12

Даъво муддати тугаган кредиторлик қарзлари ҳисобдан чиқарилди



6010

9360

Қарор, буйруқ, Счёт-фактура ва унга тенглаштирилган бошқа ҳужжатлар

Таъминотчи ва пудратчиларга тўланадиган счётларни акс эттирувчи юқорида келтирилган счётларнинг давр боши ва давр охирига қолдиғи (сальдоси), мос равишда, шу даврларда корхонанинг таъминотчи ва пудратчилар олдидаги қарзлари суммаларини кўрсатади. Ушбу қолдиқ (сальдо) суммалари бухгалтерия баланси пассивининг мажбуриятлар қисмида назарда тутилган алоҳида моддаларда акс эттирилади.



Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling