Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев
Таъминотчи ва харидорлар олдидаги мажбуриятлар ҳисоби
Download 1.65 Mb.
|
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таъминотчиларга тўланадиган счётлар
- 10.2-жадвал Таъминотчи ва пудратчиларга тўланадиган счётларнинг счётларда акс эттирилиши
- Операциянинг мазмуни Дебет счет Кредит счет
10.3. Таъминотчи ва харидорлар олдидаги мажбуриятлар ҳисоби
Корхоналар товар операциялари бўйича таъминотчиларга ва харидорларга тўланадиган счётларга эга бўлишлари мумкин. Таъминотчиларга тўланадиган счётлар – бу уларга корхона томонидан сотиб олинган товар (иш, хизмат)лар учун тўланадиган кредиторлик қарзлар суммаси. Таъминотчилар олдидаги кредиторлик қарзлар ҳисоби қуйидаги счётларда юритилади: 6010 “ Таъминотчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар”; 6110 “ Алоҳида ажратилган бўлинмаларга тўланадиган счётлар”; 6120 “ Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар”. Ушбу пассив счётларнинг кредитида таъминотчи ва пудратчилар олдидаги қарзларнинг вужудга келиши, уларни кўпайиши ва охирги қолдиқлари, дебетида эса қарзларнинг узилиши акс эттирилади 10.2-жадвалга қаранг). 10.2-жадвал Таъминотчи ва пудратчиларга тўланадиган счётларнинг счётларда акс эттирилиши
Таъминотчи ва пудратчиларга тўланадиган счётларни акс эттирувчи юқорида келтирилган счётларнинг давр боши ва давр охирига қолдиғи (сальдоси), мос равишда, шу даврларда корхонанинг таъминотчи ва пудратчилар олдидаги қарзлари суммаларини кўрсатади. Ушбу қолдиқ (сальдо) суммалари бухгалтерия баланси пассивининг мажбуриятлар қисмида назарда тутилган алоҳида моддаларда акс эттирилади. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling