Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Банк кредитлари ва олинган қарзлар бўйича


Download 1.65 Mb.
bet159/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

10.2. Банк кредитлари ва олинган қарзлар бўйича
мажбуриятларнинг ҳисоби
Корхоналар банклардан ва бошқа юридик шахслардан ўзларининг айланма маблағларини тўлдириш, молиявий–хўжалик фаолиятини ривожлантириш мақсадида қисқа муддатли, шунингдек капитал қурилиш ишларини олиб бориш ва бошқа мақсадлар учун узоқ муддатли кредитлар ва қарзлар олишлари мумкин. Кредитлар ва қарзлар тузилган шартномаларга мувофиқ корхонанинг кассасига берилиши, ҳисоб-китоб ёки бошқа махсус счётларига ўтказиб берилиши, шунингдек банкдаги махсус ссуда счёти орқали тўловларни амалга ошириш йўли билан тақдим этилиши мумкин.
ОЛинган банк кредитлари ва қарзлар бўйича корхона мажбуриятлари асосан иккита турга бўлинади: (1) асосий сумма, яъни олинган кредит ва қарзнинг қайтариладиган суммаси; (2) фоиз тўлови, яъни олинган кредит ва қарз учун тузилган шартномада кўрсатилган ставкада фоиз тўлови суммаси.
21- сон БҲМСга мувофиқ банк кредитларининг ҳисоби 6810 «Қисқа муддатли банк кредитлари» ва 7810 «Узоқ муддатли банк кредитлари» счётларида, олинган қарзлар эса 6820 «Қисқа муддатли қарзлар» ва 7820 «Узоқ муддатли қарзлар» счётларида олиб борилади. Ушбу пассив счётларнинг кредитида кредитлар ва қарзларнинг олиниши, шунингдек улар бўйича мажбуриятларнинг қолдиғи, дебетида эса уларнинг қайтарилиши акс эттирилади. Банк кредитлари ва олинган қарзлар бўйича ҳисобланган фоизлар ва улар бўйича ҳисоб –китоблар махсус 6920 «Ҳисобланган фоизлар» счётида олиб борилади. Олинган банк кредитлари ва қарзлар, уларнинг қайтарилиши, ҳисобланган фоизлар бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади (10.1-жадвалга қаранг):
10.1-жадвал
Банк кредитлари ва қарзга олинган маблағларнинг счётларда акс эттирилиши



Тар-
тиб рақами

Операциянинг мазмуни


Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling