Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Дебет 9430 “ Бошқа операцион харажатлар” Кредит


Download 1.65 Mb.
bet156/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Дебет 9430 “ Бошқа операцион харажатлар”
Кредит 4910 “Шубҳ али қарзлар бўйича резерв”
Шубҳали қарзлар бўйича резернинг аналитик ҳисоби шубҳали қарзлар ва уларнинг муддатларига қараб юритилади. Корхонанинг ҳисоб сиёсатида шубҳали қарзлар бўйича резерв ташкил этиш кўзда тутилмаган бўлса, у ҳолларда мавжуд шубҳали қарзларни ҳисобдан чиқариш бевосита корхонанинг бошқа операцион харажатларига (9430 счётга) олиб борилади.


Мавзуга оид асосий таянч атамалар
Харидорлар ва буюртмачилар деганда корхонадан товар-моддий бойликлар, иш ва хизматларни сотиб олувчи турли бошқа юридик ва жисмоний шахслар тушунилади. Ушбу юридик ва жисмоний шахслар билан бўладиган ҳисоб-китоблар ҳам тўланадиган ва олинадиган счётларга бўлинади.
Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар - бу сотилган товар (иш, хизмат)лар учун корхонага унинг харидорлари ва буюртмачилари томонидан тўланмасдан қолинган дебиторлик қарзлар суммаси.
Ҳисобдор шахслар деганда корхонадан хизмат сафари, тайёрлов ва бошқа мақсадларда пул маблағларини бўнак сифатида олган ходимлар тушунилади.
Олинадиган фоизлар – бу корхонанинг қисқа муддатларга бошқа юридик ва жисмоний шахсларга берган қарзлари ва кредитлари бўйича шартномаларга асосан ҳисобланган фоизлар.
Олинадиган дивидендлар - бу корхонанинг бошқа юридик шахслар устав капиталига ёки улар акцияларига киритилган инвестициялари бўйича ҳисобланган дивидендлар.
Мавзу бўйича назорат саволлари



1.Олинадиган счётлар бухгалтерия ҳисобида қандай белгилари бўйича акс эттирилади?
2. Таъминотчиларга тўланган бўнаклар ҳисоби қандай юритилади?
3. Харидорлар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби қандай юритилади?
4. Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби қандай юритилади?
5. Турли бошқа дебиторлик қарзлар ҳисоби қандай юритилади?






Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling