Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet154/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

4850 “Олинадиган роялти” - ушбу счётда корхонанинг бошқа юридик шахсларга фойдаланишга бериб қўйилган номоддий активларидан келиб тушадиган ва чет элда “роялти” номини олган даврий ажратмаларига тегишли олинадиган жорий тўловларининг ҳолати ва ҳаракати акс эттирилади. Ушбу счётнинг дебетида роялтилар бўйича дебиторлик қарзини вужудга келиши ва даромадга киритилиши ( 9510 “Роялти кўринишидаги даромадлар” счётининг кредитига), кредитида эса ушбу тўловлар бўйича дебиторлик қарзларини пул маблағлари счётларига келиб тушиши натижасида камайиши акс эттирилади.

  • 4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар”- ушбу счётда корхонанинг бошқа юридик шахсларга турли сабабларга кўра билдирган даъволарига тегишли олинадиган жорий тўловларининг ҳолати ва ҳаракати акс эттирилади. Даъволар таъминотчиларга, хизмат кўрсатувчи субъектларга, банкга, давлат идораларига ва бошқа юридик шахсларга шартнома шартларини ҳақиқатда бажаришда йўл қўйилган четланишлар учун билдирилади. Ушбу счётнинг дебетида билдирилган даъволар бўйича дебиторлик қарзини вужудга келиши (6010, 1010-1090,1510,5110 ва бошқа счётларнинг кредити), кредитида эса даъволар бўйича дебиторлик қарзларини келиб тушиши ёки корхона ҳисобидан қопланиши (1010-1090,1510,5010,5110,9430 ва бошқа счётлар) акс эттирилади.

  • 4890 “Бошқа дебиторларнинг қарзлари” - ушбу счётда корхонанинг бошқа юқоридаги счётларда акс эттирилмай қолган олинадиган жорий тўловларининг ҳолати ва ҳаракати акс эттирилади.

    Тўлови шубҳали бўлган дебиторлик қарзларни ҳисобот даврлари бўйича бир маромда ҳисобдан чиқариб бориш мақсадида корхоналар махсус резерв ташкил этишлари мумкин. Ушбу резервни ташкил этишнинг икки усули мавжуд:
    1-усул. Сотилган товарлар ҳажмига нисбатан ҳисоблаш усули. Ушбу усулда ҳар ойлик резерв суммаси нақдсиз йўл билан сотилган товарлар ҳажмини резервга ажратма қилишнинг фоизларда белгиланган меъёрига кўпайтириш ва 100 фоизга бўлиш орқали аниқланади. Аниқланган сумма йил бошидан бошлаб мавжуд бўлган шубҳ али қарзлар резерви суммасига қўшиб борилади, яъни уни кўпайтиради. Шубҳали деб тан олинган ва келиб тушиши даргумон бўлган қарзлар ташкил этилган резерв ҳисобидан ҳисобдан чиқарилади.

    Download 1.65 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   324




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling