9.3-жадвал
Солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича бюджетга тўланган бўнакларнинг счётларда акс эттирилиши
№
|
Операциянинг мазмуни
|
Дебет счет
|
Кредит счет
|
Ёзувга асос бўлувчи ҳужжат
|
1.
|
Харид қилинган моддий ресурслар, товарлар, ишлар ва хизматлар бўйича ҚҚС суммаси
|
4410
|
6010
|
счёт-фактура ва бошқалар
|
2.
|
Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ўтказилган бўнак суммасига
|
4410
|
5110
|
Тўлов топшириқномалари, банк кўчирмалари
|
3.
|
Моддий ресурслар, товарлар, иш ва хизматларга тегишли бўлган ҚҚС ҳисобга олинганда
|
6410
|
4410
|
Бухгалтерия ҳисоб-китоби
|
4.
|
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича якуний ҳисоб-китоблар суммасига
|
6410
|
4410
|
Бухгалтерия ҳисоб-китоби
|
5
|
Мақсадли давлат жамғармалари бўнак тўловлари ўтказилганда
|
4520
|
5110
|
Тўлов топшириқномалари, банк кўчирмалари
|
6
|
Мақсадли давлат жамғармалари ва суғурталарга тўловлар бўйича якуний ҳисоб-китоблар
|
6520
|
4520
|
Бухгалтерия ҳисоб-китоби
|
9.5.Бошқа дебиторлик қарзларининг ҳисоби
Таъсисчилар қарзларининг ҳисоби. Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ таъсисчилар таъсис этган корхоналарига ўз улушларини бир йилгача бўлган муддатда киритишлари лозим. Ушбу даврда мавжуд бўлган дебиторлик қарзлари 21- сон БҲ МСга мувофиқ 4610 “Устав капиталига бадаллар бўйича таъсисчиларнинг қарзи” счётининг дебетида ва 8330 “Пай ва бадаллар” счётининг кредитида акс эттирилади. Таъсисчи томонидан бадални киритилиши билан ушбу счётда акс эттирилган дебиторлик қарзи камаяди, тўлиқ киритилгандан сўнг эса ёпилади. Қарзнинг ёпилиши таъсисчи киритган маблағларнинг турига қараб турли счётларнинг дебетида (масалан, 5010,1010-1090,0410-0490,0120-0190 ва бошқа счётлар) ва 4610 “Устав капиталига бадаллар бўйича таъсисчиларнинг қарзи” счётининг кредитида акс эттирилади. Таъсисчиларнинг дебиторлик қарзларининг аналитик ҳисоби ҳар бир таъсисчи бўйича юритилади.
Ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзларининг ҳисоби. Корхонага унинг ходимлари турли операциялар бўйича қарздор бўлиб қолишлари мумкин, масалан, кредитга олган товарлар учун, олган қарзи учун, кўрсатган зарарлари учун, вақтинчалик қайтариб бериш шарти билан кўрсатилган молиявий ёрдамлар ва бошқалар учун. 21-сон БҲМС га мувофиқ бундай дебиторлик қарзларнинг ҳолати ва ҳаракати мос равишда 4710 “Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи”, 4720 “ Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи”, 4730 “ Моддий зараларни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи”, 4790 “Ходимларнинг бошқа қарзлари” счётларида ҳисобга олинади. Қарзларнинг вужудга келиши ушбу счётларнинг дебетида, қарзларнинг узилиши эса уларнинг кредитида қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади (9.4-жадвалга қаранг).
9.4-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |