Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Ходимларга берилган бўнакларнинг ҳисоби


Download 1.65 Mb.
bet147/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

9.3. Ходимларга берилган бўнакларнинг ҳисоби
Корхоналар ўз ходимларига қатъий ҳисобот бериш шарти билан турли мақсадларда бўнаклар бериши мумкин. У ёки бу мақсадларда корхонадан бўнак суммаларини олган ходимлар ҳисобдор шахслар деб аталади. Ҳисобдор шахслар сирасига хизмат сафари, тайёрлов ва бошқа мақсадларда пул маблағларини бўнак сифатида олган корхонанинг барча ходимлари, чунончи штатдаги раҳбарият ходимлари, тайёрловчилар, экспедиторлар, моддий жавобгар шахслар киради. Мазкур жисмоний шахслар уларга берилган бўнаклар бўйича дебиторлар, уларга тўланадиган счётлар бўйича эса кредиторлар бўлиб ҳисобланади.
Ҳисобдор шахслар билан уларга берилган бўнаклар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби 21-сон БХМСга мувофиқ қуйидаги счётларда олиб борилади:

  • 4220 «Хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар» - бу актив счёт корхонанинг ўз ходимларига хизмат сафарлари бўйича ҳисобот даврида берган маблағларининг ҳолати ва ҳаракатини акс эттиришга мўлжалланган. Ходимларга хизмат сафарлари бўйича бўнаклар корхона раҳбарининг хизмат сафари тўғрисидаги буйруғи, хизмат сафари учун кетадиган сарф-харажатларнинг дастлабки ҳисоб-китоблари асосида ҳисобланади ва кассадан тўлов қайдномалари ёки чиқим касса ордерлари асосида берилади. Берилган бўнак суммаларига касса ҳужжатлари асосида қуйидаги бухгалтерия ёзувлари қилинади:

Дебет 4220 « Хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар»
Кредит 5010 "Миллий валютадаги пул маблағлари".
Берилган бўнаклар ходимлар билан якуний ҳисоб-китобларни амалга оширишда эътиборга олинади ва ходимнинг тасдиқланган бўнак ҳисоботига асосан ёпилади. Бунда қуйидагича ёзувлар қилинади:
А) ҳисобдор шахсларга қарз суммасининг ҳисобланишига:
Дебет 2010 «Асосий ишлаб чиқариш», 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш», 9420 «Маъмурий–бошқарув харажатлари», 1010-1090 «Материаллар счётлари» ва бошқалар
Кредит 6970 «Ҳисобдор шахсларга қарзлар»
Б) олидиндан берилган бўнакнинг ёпилишига

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling