Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet144/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Шубҳали дебиторлик қарзлар деганда, одатда, инқирозга учраган, фаолиятини тўхтатиб қўйган ёки умуман ёпилиб кетган, катта миқдорда кредиторлик қарзларга эга бўлган, тўлов қобилиятига эга бўлмаган, фаолияти учун суд ва прокуратура органлари олдида жавоб бераётган юридик ва жисмоний шахсларнинг корхона олдидаги қарзлари тушунилади. Шубҳали қарзлар суд органлари орқали ундирилади, ундириш имконияти бўлмаганда корхонанинг зарарига олиб борилади.
Тўловни амалга ошириш турига кўра барча олинадиган счётлар бўйича ҳисоб-китоблар нақд пул билан ва нақд пулсиз амалга оширилади.
Нақд пул билан ҳисоб-китоблар деганда юз берган хўжалик операциялари учун тўловларни нақд пул тўлаш орқали амалга ошириш тушунилади. Буларга сотилган товар-моддий бойликлар, кўрсатилган хизматлар, бажарилган ишлар учун харидорлар ва буюртмачилардан нақд пулни олиш, сотиб олинган товар-моддий бойликлар, кўрсатилган хизматлар, бажарилган ишлар учун таъминотчилар ва пудратчиларга нақд пулни тўлаш, ишчи ва хизматчиларга иш ҳақи ва бошқа деганда юз берган хўжалик операциялари учун тўловларни нақд пулсиз амалга ошириш тушунилади. Нақд пулсиз ҳисоб-китобларга тўловларни банк муассасаларида очилган пуллик счётлар орқали, шунингдек корпоратив ва шахсий пластик карточкалар орқали амалга ошириш мисол бўлади.
Валюта турига кўра барча олинадиган счётлар миллий валютада ва хорижий валютадаги олинадиган счётларга бўлинади. Республикамиз ичида юз берган барча операциялар бўйича олинадиган счётлар миллий валютамизда, яъни сўмда амалга оширилади. Ташқи иқтисодий алоқаларда, яъни экспорт ва импорт операциялари бўйича олинадиган счётлар хорижий валюталарда амалга оширилади.
Олинадиган счётлар (дебиторлик қарзлар) бўйича корхона раҳбари ва ҳисоб ходимларининг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

  • нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ўз вақтида тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштириш;

  • ҳисоб-китобларни амалга оширишда белгиланган муддатларга амал қилиш, асоссиз тўлов муддатларини ўтиб кетишига йўл қўймаслик;

  • дебиторлик қарзларларнинг синтетик ва аналитик ҳисобини белгиланган тартибларда юритиш;

  • дебиторлик қарзлар суммаларини бошқарувда муҳим ўйнайдиган белгилари кесимида тўғри ва ўз вақтида ҳисоб ва ҳисоботда акс эттирилишини таъминлаш ва бошқалар.




Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling