Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


К.Б. Уразов, Н.У Худайбердиев, М.М. Ибрагимов, Д.К. Уразов, 2021


Download 1.65 Mb.
bet2/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

К.Б. Уразов, Н.У Худайбердиев, М.М. Ибрагимов, Д.К. Уразов, 2021.
К И Р И Ш

Мaмлaкaтимизни 2017-2021 йилларда ривожлантириш Харакатлар стратегиясида1 республикамиз-ижтимоий-иқтисодий ҳаётини янги сифат даражага олиб чиқиш, шу жумладан таълим тизими ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан яхшилаш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланди. Ушбу устувор вазифаларни бажариш мақсадида Президентимизнинг 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-2909-сонли қарори билан олий таълим тизимини янада ривожлантириш давлат дастури қабул қилинди. Мазкур давлат дастурининг бош мақсади бўлиб республикамизда замон талабларига жавоб берадиган кадрларни тайёрлаш ҳисобланади. Ушбу устувор мақсад бевосита 5610100 «Хизматлар соҳаси» (ресторан иши, товар экспертизаси хизматларини ташкил этиш) таълим йўналишлари бўйича кадрларни тайёрлашга ҳам даҳлдордир. Ушбу таълим йўналишлари бўйича тайёрланаётган кадрлар мамлакатимизда Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг маъно-моҳиятини англаши, улар турли мулк шаклидаги ва ташкилий-ҳуқуқий мақомдаги хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисоби ва аудит буйича чуқур назарий билимларга ва амалий кўникмаларга эга бўлиши зарур. Айнан шу максадга эришиш учун юқорида номлари қайд этилган таълим йўналишлари бўйича таҳсил олаётган бакалаврлар учун «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» фанини ўрганиш кўзда тутилган.


«Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» фаннинг асосий мақсади бўлиб талабаларга корхоналарда бухгалтерия ҳисоби ва аудитнинг назарий ва ташкил этиш асослари, уларнинг активлари, мажбуриятлари, хусусий капитали, даромадлари, харажатлари, солиқ тўловлари, якуний молиявий натижалари ҳисоби ва аудитининг халқаро ва миллий тартиб-қоидаларига доир назарий билимларни бериш ҳамда уларда амалий кўникмаларни ҳосил қилиш ҳисобланади.
«Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» фанининг ўқув дастури ўз ичига 17 та мавзуни олади. Дарсликда фаннинг ўқув дастурида кўзда тутилган барча мавзулар қамраб олинган.
Дарслик ўз ичига учта модул ва 19 та бобни олган. Унинг “Бухгалтерия ҳисобининг назарий асослари” номли 1- модули иккита бобдан иборат, Ушбу бобларда ҳўжалик ҳисоби тушунчаси, унинг турлари моҳияти ва фарқли жиҳатлари, бухгалтерия ҳисобининг моҳияти, унинг таркибий қисмлари, улар ўртасидаги тафовутлар, бухгалтерия ҳисобининг предметини ташкил қилувчи объектлар, чунончи, хўжалик жараёнлари, хўжалик маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбалари таснифи ва таснифи, бухгалтерия ҳисобининг методи ва уни ташкил қилувчи усуллар моҳияти очиб берилган.
Дарсликнинг “Корхоналарда бухгалтерия ҳисоби” деб номланган иккинчи модул 13 та бобдан иборат. Ушбу бобларда корхоналар ҳисоб сиёсатининг моҳияти, таркибий элементлари, бухгалтерия ҳисобини юритишнинг меъёрий-ҳуқуқий ва ташкилий асослари, шунингдек турли мақом ва мулк шаклидаги хизмат соҳаси субъектларида асосий воситалар ва номоддий активлар, инвестициялар, материаллар, пул маблағлари ва ҳисоб-китоблар, даромадлар, харажатлар, хусусий капитал, солиқ тўловлари ва молиявий натижалар ҳисобини юритиш, шунингдек молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим этиш тартиблари очиб берилган.
Дарсликнинг “Аудит асослари” номли учинчи модули 4 та бобдан иборат бўлиб, уларда аудитнинг моҳияти, турлари, предмети ва унда қўлланиладиган усуллар, аудиторлик фаолиятини меъёрий-ҳуқуқий ва ташкил қилиш асослари ёритилган. Ушбу бўлимда алоҳида эътибор корхоналар активлари, мажбуриятлари, хусусий капитали, даромадлари, харажатлари, солиқ тўловлари ва якуний молиявий натижалари кўрсаткичларини ҳисоб ва ҳисоботда реал акс эттирилганлигини аудиторлик текширувидан ўтказиш, шунингдек аудит натижаларини умумлаштириш, расмийлаштириш ва тадбиқ этиш тартибларига қаратилган.
Дарслик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-2909-сонли қарорида кўрсатиб ўтилган янги авлод ўқув адабиётларини яратиш ва уларни олий таълим муассасаларининг таълим жараёнига кенг татбиқ этиш, олий таълим муассасаларини замонавий ўқув, ўқув-методик ва илмий адабиётлар билан таъминлаш вазифаларидан келиб чиқиб,замонавий инновацион педагогик технологиялар асосида тайёрланган. Чунончи, унга кирган ҳар бир маъруза охирида таянч атамаларнинг қисқача таърифи ва тавсифи, назорат саволлари, тест-савол-жавоблари, хўжалик ситуациялари келтирилган. Ушбу саволлар ва тестларга тўғри жавобларни топиш, хўжалик ситуацияларида келтирилган ҳолатлардан тўғрисини танлаш, табиий равишда, талабаларга фан бўйича ўз билимларини янада мустаҳкамлашга имкон беради.
Дарсликнинг алоҳида боблари ва қисмлари муаллифлари:
*кириш, 1,2,4,5,6,8,11,14,15-боблар - и.ф.д. профессор К.Б. Уразов;
*3, 9, 12-боблар - и.ф.д. профессор К.Б. Уразов, и.ф.н.Н.У. Худайбердиев (ҳамкорликда);
*7,10,13-боблар - и.ф.д. профессор К.Б. Уразов, и.ф.н. М.М. Ибрагимов (ҳамкорликда);
*16,17-боблар - таянч докторант Д.К. Уразов;
*18,19-боблар - и.ф.д. профессор К.Б. Уразов, таянч докторант Д.К. Уразов (ҳамкорликда).
Дарслик олий ўқув юртларида 5610100 «Хизматлар соҳаси (ресторан иши)” ва 5610100 «Хизматлар соҳаси (товар экспертизаси хизматларини ташкил этиш)” таълим йўналишлари бўйича таҳсил олаётган талабалар учун мўлжалланган.






Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling