Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet9/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Таъминот жараёни - бу корхонани фаолият кўрсатиши учун меҳнат предметлари ва воситалари, ишчи кучи, пул маблағлари ва бошқа маблағлар билан таъминлашдир. Ушбу жараён иқтисодиётнинг турли тармоқларида улар хусусиятларига хос операцияларни олади. Чунончи, нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасида айнан унга зарур бўлган ун,шакар, ёғ, туз ва бошқа хомашё ва материалларни, қишлоқ хўжалигида уруғлик, минерал ўғитлар, ем-хашак, автотранспорт соҳасида эҳтиёт қисмлар ва ёқилғи, савдо соҳасида товарлар, қурилишда қурилиш материалларини харид қилиш ва ва тайёрлашни тақоза этади.
Ишлаб чиқариш жараёни деганда ишчи кучи ва меҳнат воситалари ёрдамида меҳнат предметларидан янги маҳсулотлар яратиш тушунилади. Ушбу жараён ҳам иқтисодиётнинг турли тармоқларида ўзига хос хусусиятларга эга. Чунончи, ишлаб чиқариш соҳаси субъектларида ушбу жараёнда аниқ турдаги тайёр маҳсулотлар, масалан, автомобилсозлик заводида автомобил, нон комбинатида нон ва нон маҳсулотлари яратилади. Қишлоқ хўжалиги соҳаси субъектларида ушбу жараёнда турли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, масалан пахта, ғалла, узум, сабзавотлар ва бошқалар етиштирилади. Қурилиш соҳасида бажарилган ишлар, масалан қурилиш-монтаж ишлари, хизмат ва сервис соҳасида кўрсатилган хизматлар, масалан туристларга кўрсатилган меҳмонхона ва бошқа хизматлар, аудиторлик ташкилотлари томонидан кўрсатилган адиторлик хизматлари ҳам ишлаб чиқариш жараёни ҳисобланади.
Сотиш жараёни деганда ишлаб чиқариш жараёнида яратилган тайёр маҳсулотларни, бажарилган ишларни, кўрсатилган хизматларни харидорларга сотиш тушунилади. Ушбу жараёнда олинган даромад ҳам тармоқ хусусиятига хос равишда номланади. Масалан, ишлаб чиқариш соҳасида тайёр маҳсулотларни сотишдан олинган даромад, савдода товарларни сотишдан олинган даромад, қурилишда бажарилган ишлардан олинган даромад, хизмат ва сервис соҳасида кўрсатилган хизматлардан олинган даромад деб аталади.
Асосий бўлмаган фаолият – бу корхонанинг бош мақсади бўлиб ҳисобланмайдиган, шу билан бирга қўшимча фойда олиш мақсадида ҳамда асосий фаолият учун зарурат юзасидан юритиладиган фаолият тури ёки турлари.Уларга инвестиция фаолияти, молиявий фаолият, инновация фаолияти кабилар киради.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling