Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев
Товар характеридаги тўланадиган счётлар –
Download 1.65 Mb.
|
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Нотовар характеридаги тўланадиган счётлар
Товар характеридаги тўланадиган счётлар – бу товар-моддий бойликларни сотиб олиш ва сотиш билан боғлиқ жараёнларда вужудга келадиган кредиторлик қарзлардир. Уларга таъминотчиларга олинган товар-моддий бойликлар, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар учун тўланмаган қарзлар, шунингдек товар-моддий бойликлар, кўрсатиладиган хизматлар, бажариладиган ишлар учун харидорлар ва буюртмачилардан келиб тушган бўнаклар киради.
Нотовар характеридаги тўланадиган счётлар – бу корхонада турли жисмоний ва юридик шахслар билан бошқа операциялар бўйича вужудга келадиган кредиторлик қарзлар. Буларга ходимларга иш ҳақи, хизмат сафари ва бошқа мақсадлар учун қарздорликлар, олинган кредит ва қарзлар, бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли фондлар олдидаги қарзлар, таъсисчиларга қарзлар, шунингдек бошқа нотовар характеридаги муносабатлар бўйича вужудга келган кредиторлик қарзлар мисол бўлади. Ҳисобот даврларига кўра барча товар ва нотовар характеридаги тўланадиган счётлар (кредиторлик қарзлар) қисқа муддатли (бир йилгача) ва узоқ муддатли (бир йилдан ошиқ) турларга бўлинади. Тўлов муддатига кўра барча тўланадиган счётлар тўлов муддати ўтмаган ва тўлов муддати ўтиб кетган кредиторлик қарзларга бўлинади. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган тартибга асосан 90 кунгача тўланмаган қарзлар муддати ўтмаган, 90 кундан ортиқ муддатда тўланмаган кредиторлик қарзлар эса муддати ўтиб кетган кредиторлик қарзлар бўлиб ҳисобланади.. Даъво муддатига кўра тўланадиган счётлар даъво муддати ўтиб кетмаган ва даъво муддати ўтиб кетган кредиторлик қарзларга бўлинади. Чунончи, тўлов муддати 3 йилдан ошмаган тўланадиган счётлар даъво муддати ўтмаган қарзлар, тўлов муддати 3 йилдан ошиб кетган тўланадиган счётлар эса даъво муддати ўтиб кетган қарзлар бўлиб ҳисобланади. Солиқ тўловлари бўйича тўлов муддати 5 йилдан ошмаган қарзлар даъво муддати ўтмаган қарзлар, тўлов муддати 5 йилдан ошиб кетган қарзлар эса даъво муддати ўтиб кетган қарзлар бўлиб ҳисобланади. Республикамиз қонунларига мувофиқ даъво муддати ўтиб кетган кредиторлик қарзлар балансдан чиқарилиши, даъво муддати ўтиб кетмаган кредиторлик қарзлар асоссиз балансдан чиқарилмаслиги лозим. Тўлов шаклига кўра барча тўланадиган счётлар бўйича ҳисоб-китоблар нақд пул билан ва нақд пулсиз амалга оширилган кредиторлик қаризларга бўлинади. ади. Валюта турига кўра барча тўланадиган счётлар миллий валютада ва хорижий валютадаги тўланган счётларга бўлинади. Республикамиз ичида юз берган барча операциялар бўйича тўланадиган счётлар миллий валютамизда, яъни сўмда амалга оширилади. Ташқи иқтисодий алоқаларда, яъни экспорт ва импорт операциялари бўйича тўланадиган счётлар хорижий валюталарда амалга оширилади. Баҳоланишига кўра мажбуриятлар аниқ баҳоланган ва шартли мажбуриятларга бўлинади. Аниқ баҳоланган мажбуриятларга суммаси аниқ асосли ҳужжатлар ва ҳисоб-китоблар билан тасдиқланадиган мажбуриятлар киради. Шартли мажбуриятларга аниқ суммаси томонлар ўртасида келишилмаган, турли мунозаларали жиҳатлар сабабли суд жараёнида бўлган мажбуриятлар мисол бўлади. Корхона мажбуриятлари бўйича бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: нақд ва нақд пулсиз тўловларни ўз вақтида тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштириш; тўловларни амалга оширишда белгиланган муддатларга амал қилиш, асоссиз тўлов муддатларини ўтиб кетишига йўл қўймаслик; кредиторлик қарзларларнинг синтетик ва аналитик ҳисобини белгиланган тартибларда юритиш; кредиторлик қарзлар суммаларини бошқарувда муҳим ўйнайдиган белгилари кесимида тўғри ва ўз вақтида ҳисоб ва ҳисоботда акс эттирилишини таъминлаш ва бошқалар. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling