Дебет 9010 «Тайёр маҳсулотларни сотишдан олинган даромадлар»;
Дебет 9020 «Товарларни сотишдан олинган даромадлар»;
Дебет 9030 «Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлардан даромадлар»;
Кредит 9910 «Якуний молиявий натижа».
*сотиш таннархи счётларининг ёпилишига:
Дебет 9910 «Якуний молиявий натижа».
Кредит 9110 «Сотилган тайёр маҳсулотлар таннархи»;
Кредит 9120 «Сотилган товарлар таннархи»;
Кредит 9130 «Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар таннархи».
Юқоридаги ўтказилган ёзувлар асосида 9910 «Якуний молиявий натижа» счётининг дебет ва кредит оборот суммаларининг фарқи корхонанинг сотишдан олинган ялпи фойдаси ёки сотишдан кўрилган зарарини билдиради. Чунончи, 9900 счётнинг кредит обороти дебет оборотидан катта бўлса, у ҳисобот йилида корхона сотишдан фойдага, дебет обороти кредит оборотидан катта бўлса, у ҳолда корхона сотишдан зарар кўрган ҳисобланади.
Мисол. Айтайлик, корхонанинг сотишдан олган даромадлари ва сотиш таннархи қуйидагича:
*9010 «Тайёр маҳсулотларни сотишдан олинган даромадлар» - 500 000 000 сўм;
* 9020 «Товарларни сотишдан олинган даромадлар» - 200 000 000 сўм;
*9030 «Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлардан даромадлар» - 300 000 000 сўм;
*9110 «Сотилган тайёр маҳсулотлар таннархи» 400 000 000 сўм;
*9120 «Сотилган товарлар таннархи» - 150 000 000 сўм;
*9130 «Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар таннархи» -220 000 000 сўм.
Ушбу маълумотларга кўра корхонанинг сотишдан олган фойдаси 9910 «Якуний молиявий натижа» счёти бўйича қуйидагича аниқланади:
Счёт 9910 «Якуний молиявий натижа»
Дебет
|
Кредит
|
Счёт
|
Сумма
|
Счёт
|
Сумма
|
9110
|
400 000 000
|
9010
|
500 000 000
|
9120
|
150 000 000
|
9020
|
200 000 000
|
9130
|
220 000 000
|
9030
|
300 000 000
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |