Таннархга киритиладиган харажатлар - маҳсулот, товар, иш ва хизматларнинг ишлаб чиқариш ва сотиш таннархини ташкил қилувчи харажатлар.
Таннархга киритилмайдиган харажатлар - корхоналарнинг ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулот (товар, иш ва хизмат)лар таннархига киритилмайдиган бошқа харажатлари.
Давр харажатлари - бу маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишга, корхонани маъмурий-бошқарувига ва бошқа операцион фаолиятга доир харажатлар.
Молиявий фаолиятга доир харажатлар - қимматли қоғозларни чиқариш ва жойлаштириш, валюта операциялари, кредит ва қарзларни олиш, узоқ муддатли ижарага доир ва бошқа молиявий фаолиятга тааллуқли харажатлар.
Фавқулотдаги харажатлар - юз бериши доимий характерга эга бўлмаган, кутилмаган тасодиф ва ҳодисалардан кўрилган зарарлар.
Келгуси давр харажатлари - бу корхонанинг келгуси асосий фаолиятига доир, лекинда ҳисобот даврида амалга оширилган харажатлари.
Муддати узайтирилган харажатлар – бу корхонанинг келгуси асосий фаолиятига доир, лекинда муддати бир йил ва ундан кўп муддатга узайтирилган харажатлари.
Ишлаб чиқариш харажатлари – бу бевосита маҳсулотларни (иш, хизматларни) ишлаб чиқаришга кетган, шунингдек уларнинг таннархини ташкил этувчи харажатлар.
Мавзу бўйича назорат саволлари
Корхона харажатлари қандай гуруҳларга ажратилади?
Сотиш таннархининг ҳисоби қандай юритилади?
Давр харажатлари ҳисоби қандай юритилади?
Молиявий фаолиятга доир харажатлар ҳисоби қандай юритилади?
Фавқулотдаги зарарлар ҳисоби қандай юритилади?
|
Мавзу бўйича тест савол-жавоблари
1.Ишлаб чиқариш харажатлари
а) Маҳсулот таннархига кирмайди
б) Корхонанинг сотишга доир харажатларини ўз ичига олади
в) Сотиш харажатларини ўз ичига олмайди
г) Корхона фойдаси ҳисобидан қопланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |