Меъёрий (норматив) усул – бу тайёр маҳсулот, иш ва хизмат таннархини сарфларнинг белгиланган меъёрлари (нормативлари) бўйича аниқлаш усули. Ушбу усул қўлланилганда, ҳисобот даври охирида тайёр маҳсулот, иш ва хизматларга кетган ҳақиқий сарфлар аниқ бўлгач, ҳаққоний таннарх ва меъёрий таннарх ўртасидаги фарқ аниқланади ҳамда ушбу фарқ суммасига тайёр маҳсулотлар қолдиғи ва уларнинг сотиш таннархига тузатиш ёзувлари қилинади.
Сотилган тайёр маҳсулотларнинг ҳақиқий таннарини ҳар бир счёт-фактура бўйича аниқлаб бўлмайди. Шунинг учун сотилган маҳсулотларнинг ҳақиқий таннархини топиш мақсадида ҳисобот даври охирида тайёр маҳсулотлар ҳолати ва ҳаракати бўйича баланс тузилади. Ушбу баланс қуйидагича тузилади (13.1-жадвалга қаранг).
13.1-жадвал
Тайёр маҳсулот бўйича баланс
Кўрсаткичлар
|
Таннархи бўйича
|
Сотиш баҳоси бўйича
|
Фарқи
(+,- )
|
1. Давр бошига қолдиқ
|
20 000 000
|
25 800 000
|
5 800 000
|
2. Ишлаб чиқаришдан олинган маҳсулот
|
1 000 000 000
|
1 340 000 000
|
340 000 000
|
3. Қайта баҳолаш суммаси
|
|
5 000 000
|
5 000 000
|
4.Жами сотишга тайёр маҳсулот ( 1 + 2 + 3 )
|
1 020 000 000
|
1 370 800 000
|
350 800 000
|
5. 1 сўмлик маҳсулотга тўғри келадиган харажат
|
Х
|
0,7440
|
|
6. Сотилган тайёр маҳсулот
|
818 400 000
|
1 100 000 000
|
281 600 000
|
7.Давр охиридаги қолдиқ
|
201 600 000
|
270 800 000
|
69 200 000
|
Сотилган маҳсулотларнинг таннархини топиш учун балансда уларнинг ҳолати ва харакати тўғрисидаги маълумотлар ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи ва сотиш баҳоларида алоҳида устунчаларда кўрсатилади. Жами сотишга тайёр маҳсулотларга кетган барча харажатларни сотишга тайёр жами маҳсулотларни сотиш баҳосига (ҚҚС сиз) бўлиш йўли билан 1 сўмлик сотишга тайёр маҳсулотга тўғри келадиган ўртача таннарх аниқланади. Топилган ўртача таннарх сотилган тайёр маҳсулотларнинг сотиш баҳосидаги (ҚҚСсиз) қийматига кўпайтирилади, чиқган сумма жами сотилган тайёр маҳсулотнинг таннархини билдиради. Юқорида келтирилган шартли мисолда 1 сўмлик сотишга тайёр маҳсулотга тўғри келадиган ўртача таннархи 0, 7440 сўмни ташкил қилган. Жами сотилган тайёр маҳсулотнинг таннархи – 818 400 000 сўм (1 100 000 000 х 07440). Ушбу суммага ҳисобот даври охирида қуйидаги бухгалтерия ёзуви қилинади:
Do'stlaringiz bilan baham: |