Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet210/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

келгуси давр харажатлари - бу корхонанинг келгуси асосий фаолиятига доир, лекинда ҳисобот даврида амалга оширилган харажатлари. Бундай харажатларга олдиндан тўланган ижара ҳақлари, суғурта тўловлари, олдиндан тўланган хизмат ҳақлари ва бошқа тўловлар киради.

  • муддати узайтирилган харажатлар – бу корхонанинг келгуси асосий фаолиятига доир, лекинда муддати бир йил ва ундан кўп муддатга узайтирилган харажатлари киради.

    Корхоналар харажатлари таркибида ишлаб чиқариш харажатлари муҳим ўрин тутади.
    Ишлаб чиқариш харажатлари – бу бевосита маҳсулотларни (иш, хизматларни) ишлаб чиқаришга кетган, шунингдек уларнинг таннархини ташкил этувчи харажатлар.
    Таннарх – бу маҳсулот (иш,хизмат) ларни ишлаб чиқаришга кетган барча харажатларнинг пулда ифодаланган мажмуаси.
    Ишлаб чиқариш харажатларининг турлари ва таркиби республикамизда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54- сон қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом» билан белгиланган.
    Ушбу Низомга мувофиқ корхоналарнинг барча ишлаб чиқариш харажатлари турли белгилари бўйича таснифланади. Чунончи, ишлаб чиқариш жараёнидаги ролига қараб ишлаб чиқариш харажатлари асосий ишлаб чиқариш, ёрдамчи ишлаб чиқариш, умумишлаб чиқариш харажатларига бўлинади.
    Иқтисодий моҳиятига кўра маҳсулот таннархига киритиладиган барча ишлаб чиқариш харажатлари «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом »га асосан қуйидаги элементларга бўлинади:

    • Ишлаб чиқаришга доир моддий харажатлар (қайтариладиган чиқиндилар қийматидан ташқари);

    • Ишлаб чиқариш характеридаги меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари;




    Download 1.65 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   324




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling