Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Мавзу бўйича тест савол-жавоблари


Download 1.65 Mb.
bet207/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Мавзу бўйича тест савол-жавоблари


1.Қуйидагинин қайси бири тў ри
а) даромад –бу мажбуриятларни ошиши
б) даромад –бу харажатларни ошиши
в) даромад – бу олинадиган счётларнинг камайиши
г) даромад –бу активларни кўпайиши
2.Қуйидагиларнинг қайси бири тўғри
а) Сотишдан олинган даромад – бу молиявий фаолитдан олинган даромад
б) Фоизлар –бу асосий фаолиятдан олинган даромад
в) Устав капиталига киритилган маблағ –бу фавқулотдаги даромад
г) Материални сотишдан олинган фойда – бу асосий фаолиятдан олинган қўшимча даромад
3.Қуйидагиларнинг қайси бири асосий фаолиятдан олинган даромадга олиб борилади?
а) Таъсис бадали
б) Инвентаризацияда аниқланган ортиқчалар
в) Товарни сотишдан олинган даромад
г) Мулкни қайта баҳ олашда вужудга келган қўшимча қиймат
4.Қуйидагиларни қайси бири молиявий фаолиятдан олинган даромадга киритилади?
а) Кредиторларнинг воз кечган қарзлари
б) Ходимларнинг воз кечган қарзлари
в) Бепул келиб тушган мулк
г) Ҳ еч қайсиси кирмайди

XIII БОБ. КОРХОНА ХАРАЖАТЛАРИНИНГ ҲИСОБИ
13.1.Корхона харажатларининг турлари, моҳияти ва
улар ҳисобининг вазифалари

Корхоналар молиявий-хўжалик фаолиятининг муҳим кўрсаткичларидан бири бўлиб харажатлар ҳисобланади.


«Молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим этиш учун концептуал асос»га15 мувофиқ харажат деганда, умумий олганда, ҳисобот даврида корхона активларининг камайиши ёки уни мажбуриятларининг кўпайиши тушунилади.
Бироқ барча сарфлар корхонанинг активларини камайишига ёки мажбуриятларини ошишига олиб келмайди. Мисол учун асосий воситаларни ва бошқа моддий бойликларни сотиб олишга сарфланган пул маблағлари корхонанинг жами активларини камайтирмайди, аксинча уларнинг бир шаклдан бошқа шаклга айланганлигини билдиради. Шунингдек, корхонанинг таъсисчиларига қайтариб берган бадаллари ҳам корхона учун харажат ҳисобланмайди, аксинча, таъсисчининг ўз маблағини қайтариб олиши ҳисобланади.
Харажатлар корхоналар молиявий ҳисоботининг, чунончи бухгалтерия баланси ва «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот»нинг муҳим элементлари ҳисобланади. Жумладан, бухгалтерия балансида тугалланмаган ишлаб чиқаришга сарфланган, келгуси даврлар учун қилинган, лекинда ҳисобдан чиқарилмаган харажатлар акс эттирилади. «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот»да эса корхонанинг соф фойдаси ёки зарарини аниқлаш мақсадида ҳақиқатда ҳисобдан чиқарилган харажатлар акс эттирилади.
Корхона харажатлари бўйича бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:

  • корхона харажатларини турли мақсадларда тўғри туркумлаш ва гуруҳларга ажратиш;

  • корхона харажатларини тўғри, ўз вақтида ва тегишли бошланғич ҳужжатлар билан расмийлаштириш ;

  • харажатларни уларнинг моҳиятини очиб берувчи мезонларига,мақсадларига ва таснифий белгиларига мос равишда ҳисобга олиш;

  • корхона харажатлари бўйича ҳисоботлар маълумотлари ва ҳисоб маълумотларини тўлиқ уйғунлигини таъминлаш;

  • харажатларни ошиб кетишига сабаб бўлувчи норационал чиқимларни вужудга келиш сабаблари ва айбдорларини топиш, бундай чиқимларга йўл қўймаслик учун маъсул шахслар фаолиятини доимий назорат қилиш.


Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling