Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet206/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Мавзу бўйича таянч атамалар


Асосий фаолиятдан олинган даромадлар – бу корхона уставида белгиланган асосий фаолиятдан олинган даромадлар.
Сотишдан олинган даромадлар – буа маҳсулот, товарлар, ишлар ва хизматларни сотишдан олинган соф тушум.
Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар – бу корхонанинг асосий воситалари ва бошқа активларини сотишдан олинган фойда, ундирилган жарималар, воз кечилган кредиторлик қарзлари, бепул келиб тушган активлар, инвентаризацияда аниқланган ортиқчалар, ТМБларни қайта баҳолашдан олинган даромадлар.
Асосий бўлмаган фаолиятдан олинган даромадлар - бевосита асосий фаолиятга тааллуқли бўлмаган фаолият турларидан олинган даромадлар.
Молиявий фаолиятдан олинган даромадлар деганда қимматли қоғозлар, валюта операциялари, кредит ва қарзларни беришдан олинган даромадлар тушунилади.
Роялти кўринишидаги даромадлар деганда корхоналарнинг номоддий активларини, масалан компьютерлар учун дастурлар таъминотини, лиценциялар ва бошқаларни ижарага беришдан ва хамкорликда фойдаланишдан олинган даромадлар тушунилади..
Дивидендлар – бу акцияларга киритилган молиявий инвестициялар учун ҳисобланган даромад.
Фоизлар кўринишидаги даромадлар деганда бошқа юридик шахсларга берилган қарзлар ва кредитлар учун ҳисобланган фоизлар тушунилади.
Валюта курслари фарқларидан олинган даромадлар деганда корхонанинг валюта счётида сақланаётган чет валютаси ва чет эл валютасидаги дебиторлик қарзлар бўйича ҳисобланган ижобий курс фарқлари тушунилади.
Фавқулотдаги даромадлар деганда юз бериши доимий характерга эга бўлмаган, кутилмаган тасодиф ва ҳодисалардан олинган даромадлар тушунилади.
Мавзу бўйича назорат саволлари



  1. Корхона асосий фаолиятидан олинган даромадлар ҳисоби қандай юритилади?

  2. Корхона асосий фаолиятидан олинган бошқа даромадлар ҳисоби қандай юритилади?

  3. Молиявий фаолиятга доир даромадлар ҳисоби қандай юритилади?

  4. Фавқулотдаги фойда ҳисоби қандай юритилади?

  5. Даромадлар ҳисоби счётлари қачон ва қандай ёпилади?







Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling